Бир кадр билан: Бишкекда 60 ёшдан катталар учун югуриш бўлиб ўтди

762
Бишкекда 7 апрель куни 60 ёшдан катталар учун юугуриш марафони бўлиб ўтди. Унга 120 киши иштирок этди. Сурат Дастан Бекешевнинг Facebook саҳифасидан олинди

Югуриш марафони Бишкек ботаника боғида бўлиб ўтди. Энг катта иштирокчи 86 ёшда. Иштирокчилар 500 ва 1000 метрлик масофалардан бирини юугуриб ўтиши мумкин бўлган (Расман югуриш маросими марафон деб аталсада, лекин марафон масофаси энг кам 42 километрни ташкил қилиши керак).

Маррага етиб келган барча иштирокчилар мукофотландилар. Ғолиблар эса эсдалик медли ва совғаларга эга бўлдилар.

Мусобақани Жокорку Кенеш депутати Дастан Бекешев «Ҳар кимга баробар имконият» ташкилоти кўмаги остида ташкиллаштирган.