Бир кадрда: Тоғ эчкисини еяётган оқ илбирс фототузоққа тушди

192
Сурат: «Пантера» ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш фонди

Фототузоқ Талас вилоятининг баланд тоғларида тоғ эчкисини еяётган оқ илбирсни суратга олган. Экологлар камераларни бу ҳудудларда оқ илбирсларнинг бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида декабрь ойида ўрнатишган.

Экологларнинг ҳисоби бўйича, дунё юзида жами 3,5 минг оқ илбирс бор, уларнинг 500 таси Қирғизистонда яшайди. Бу мушук «йўқолиш хавфида турган жониворларнинг тури» сифатида 1997-йили Қизил китобга киритилган.