Ниязов КСДПда ишлаш учун президент маъмуриятидаги хизматидан кетди

84
Президент аппаратининг етакчиси Фарид Ниязов

Президентт аппаратининг етакчиси Фарид Ниязов билдиришича, КСДПда ишлашни истайди, шу сабабли ўзининг истеъфоси бўйича қарорини ўзгартирмайди. Бунга қадар у президент хизматидан кетиш ҳақида аризасини берган, бироқ Сооронбай Жээнбеков уни кетишига изн бермаган.

Ниязов хизматдан кетиш сабабинини «КСДПдаги партия ишларига эътибор қаратиш» истаги билан изоҳлади.

«Истеъфога чиқиш бўйича қарорни ўзгартиришга асос йўқ ва уни Сооронбай Шарипович билади», — деб келтирмоқда КТРК Ниязовнинг сўзларини.

Бироқ президент Сооронбай Жээнбеков ҳозирча Ниязовнинг хизматдан кетиши бўйича аризасини қабул қилмаган.

Ниязов ўзи бир неча марта Социал-демократлар партиясининг Жээнбековгача президентлик хизматини бажарган Алмазбек Атамбаев бошқариши кераклигини билдирган. Ниязов у ўлкани бошқариб турган вақтда Атамбаев билан бирга ишлашган.

КСДПнинг қурултойи бир неча бор кўчирилган, унда партиянинг раиси сайланиши керак бўлган ва ҳозирда у қачон ўтиши аниқмас.

Ниязов 26-февралда президент Сооронбай Жээнбековга  у аппарат етакчилигидан кетаётгани бўйича хабар берган. Бироқ Жээнбеков унинг истеъфо аризасини қабул қилмаган. Давлат раҳбари Ниязовга бир ҳафталик меҳнат таътили берган ва биргаликда ишлашни давом эттиришни таклиф қилган.

Фарида Ниязовнинг хизмат йўли

Биринчи президент Аскар Акаев вақтида Ниязов ташқи ишлар министрлигининг иш бошқармаси ва шунингдек вице-премьер-министрнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Кейинчалик у президентнинг матбуот хизматини бошқарган.

Курманбек Бакиев вақтида Ниязов ҳеч қандай лавозимларда ишламаган, бироқ сиёсатга 2010-йилдаги инқилобдан кейин қайтиб, муваққат ҳукуматнинг координация аппаратига раҳбарлик қилган.

Ниязов 2011-йилдаги президент сайловида Алмазбек Атамбаевнинг сайлов олди штабини бошқарган.

Атамбаев ғалабасидан кейин президент маслаҳатчиси бўлиб тайинланиб, бу лавозимда 2011-2015-йилларгача ишлаган.

У 2015-йилнинг октябрь ойида президент аппаратини бошқариб, кейинчалик президент тин жамоатчилик маслаҳатчиси бўлиб тайинлангандан кейин хизматдан кетган.

Жорий йилнинг ноябрида собиқ президент Атамбаев Ниязовни «яхши вазир» деб атаб, уни «Қирғизистоннинг ривожланиши учун қўшга ҳиссаси учун» II даражадаги «Манас» ордени билан тақдирлаган. Унинг айтишича, Ниязов бу мукофотга «муносиб» бўлган.