Милиция йўл қоидаларини бузган пиёдаларга вақти-вақти билан жарима солиб туради

770

 

Иллюстрация. Сурат: Табилди Кадирбеков/«Спутник»

ЙХХТББнинг матбуот котиби Нурбек Токтосунов «Клооп» мухбирига билдиришича, ўлканинг барча ҳудудлариларида «Пиёдалар» рейди бошланган. Ҳар қандай йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдага 500 сом жарима солинади.

«Энг кўп учровчи қоида бузарликлар — бу йўл қисмининг кўрсатилмаган еридан ёки светофорнинг қизил чироғидан ўтиш», — деди Токтосунов.

У рейд вақтида жарима солинган пиёда йўловчиларнинг аниқ сонини айта олмади. Унинг айтишича, ўлка бўйича бундай рейдлар «вақти-вақти» билан ўтказиб турилади.

Бунга қадар «Кактус» нашри «пиёда» сифатида  жарима солинган бишкекликнинг маълумотини чиқарган.

«Мен бугун жиноятчиман. Илк марта йўлни нотўғри ердан ўтиб кетаётган пиёда йўловчи сифатида жарима солишди. Оҳиста ва мулойим  тушунтиришди. Норози бўлиб ёки жанжаллашиб кетганим йўқ. Ота – онамга қўнғироқ қилмадим. Айбдорман», — деди у.

Ҳуқуқ тартибот ходимлари Қирғизистоннинг Маъмурий кодексига таянишмоқда. Унга кўра йўл қоидасини бузган пиёда йўловчига 500 сом миқдорда жарима солиниши мумкин.