Ўш: Улоқ ўйинида тасодифан от босиб кетган 12 ёшли бола вафот этди

770

Ўш шаҳрининг Жапалак қишлоғида улоқ ўйинини кўргани келган ўспирин болани улоқчи оти билан босиб кетган - бола шифохонага етмай ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг қариндошлари даъводан воз кечишди.

Бу воқеа 23 январь куни Ўш шаҳридаги Жапалак қишлоғида содир бўлган. 12 ёшли бола отаси ва катта акаси билан улоқ ўйинини кўргани келишган.

Бошқа бир жамоага ҳужум пайтида ўйинчилардан бири отни бола турган томонга чоптириб, уни уриб кетган. Жабрланган бола шифохонага етмай йўлда вафот этди..

Марҳумнинг  ота – онаси, қариндошлари шикоят қилишдан бош тортишди ва милицияга ариза ёзмаганлар.

«Чавандоз 45 ёшдаги эркак. Бу воқеа бахтсиз тасодиф сифатида рўйхатга олинди», — деб билдирди «Клооп»га Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Замир Сидиков.

Муаллиф: Бакыт Алымбеков