Бишкекда 15 январдан бошлаб машиналарни мажбурий эвакуация қилиш бошланади

321

Бишкекнинг патрул милицияси 15-январдан рухсат берилмаган жойларга тўхтатилган машиналарни эвакуация қила бошлайди.  Машинани жарима майдонигача эвакуация қилишнинг баҳоси ҳайдовчиларга 1350 сомга тушади.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича бош бошқармаси (ЙҲХТББ) нотўғри тўхтатилган машиналарни эвакуация қилувчи «Портал групп» компанияси билан шартнома тузди.

«Портал групп» етакчиси Кубаничбек Бариктабасов «Клооп» мухбирига билдиришича, ҳозирда уларнинг паркида Бишкекда 15-январдан бошлаб ишга чиқадиган 15 эвакуатор бор.

«Биз машиналарни эвакуация қилиш билан уларни жарима майдонигача етказишга жавобгармиз. Автомобил қаерга эвакуация бўлганини билиш учун патрул милициянинг навбатчи бўлимига қўнғироқ қилиш керак», — деди Бариктабасов.

Машинани жарима майдонигача етказиш 1350 сомдан тушади. «Мажбурлаб эвакуация қилинган машиналарни кўчириш ва сақлашга кетган ҳаражатларни тўлаш қоида бузган ҳайдовчи зиммасига юкланади», — деб тушунтирди ЙҲХТББ.

Машиналар «Эвакуатор» деган йўл белгиси ўрнатилган жойлардан эвакуация бўлади. Бундай белгиларни савдо марказларнинг ёнида ва Бишкекнинг муаммоли йўл қисмларига ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Патрул милиция 2017-йилнинг сентябридан бошлаб нотўғри тўхтатилган машиналарнинг ғилдиракларига қопқон тўсиқларни ўрната бошлаган.

Нотўғри тўхтатилган машиналар учун жариманинг миқдори 1000 сомни ташкил қилади.