Эрон: 20дан ортиқ митингчи ҳалок бўлиб, юзлаган одамлар қўлга олинди — улар ўлимга маҳкум этилиши мумкин

71

Эронда ҳукуматга қарши митинглар давом этмоқда — олти кун ичида 20дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Митингга чиққанлар диний бошқарув формасига қарши бўлиб, аятолла билан давлат президентини хизматдан кетишини талаб қилишмоқда. Бунинг учун қўлга олинганлар ўлим жазосига тортилиши мумкин.

Эронда ўлканинг турли ҳудудларида минглаган одамлар иштирокида митинглар давом этмоқда. Норозилик намойиши иштирокчиларининг сони ортиб, 20дан ошди. Қурбонлар митингчилар ва полициядан ҳам бор, бироқ акцияга чиққанлар орасида кўпроқ.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар маълумотига кўра, Эронда қурбон бўлганларнинг сони кўп.

Агар ҳалок бўлганларнинг сони 30дан ошса, унда бу 2009-йили бўлган Яшил инқилоб қурбонлари сонидан ортади. Бундан ташқари бу Эронда 2009-йилдан кейинги йирик норозилик ҳаракати.

Юзлаган одам қўлга олиниб, биргина Теҳронда ушланганларнинг сони 450дан ортди. Қўлга олинганларнинг кўпчилиги — 90 фоизини — ёши 25дан паст.

Теҳроннинг Революция судининг Муса Газанфарабиди билдиришича, уларни «оғир жазо» кутмоқда.

Шунингдек, намойишчилар динга қарши чақириқларни айтиб, Хоминий портретларини ёқиб, улар оддий жавобгарликдан ўлим жазосигача тортилиши мумкин.

Норозилик намойиши 28-декабрда Машҳад шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотларининг нарҳи кўтарилгани учун бошланган, кейинчалик бунга бошқа шаҳарлар ҳам қўшилган.

Кейинчалик норозиликка чиққан ҳаракат нафақат нарҳни тушуриш талабини балки ташқи сиёсатдан олислаб, ўлканинг ички муаммолари билан шуғулланишни, сиёсий тутқинларни озод қилишни, президент Рухони ва Оятилла Хоменаий хизматдан кетишини ва талаб қила бошлашган.

 

Президент Хасан Рухани Эронда ҳақиқатдан ҳам нарҳлар билан коррупция даражаси юқори эканлигини тан олган, бироқ у ўзи ва ҳукуматнинг бошқа аъзолари митинг сабабларини айрим «чет эл агентлари»дан кўришмоқда.

Рухани норозилик билдиришларни «катта эмас озчилик» уюштирган деб ҳисоблайди, Хименеининг фикрича, митинглар ортида «ўлка душманлари» туради.

Миллий хавфсизлик кенгашининг юқори котиби Али Шамханининг айтишича, норозилик намойиши ортида Қўшма Штатлар, Буюк Британия ва Саудия Арабистони туради.

Ҳукумат Телеграм билан Инстаграмга кириш имкониятини таъқиқлаб, бундан ташқари мобил интернетга чеклов киритган. Ижтимоий тармоқларда полиция билан намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар билан тартибсизликларни ва Эрондаги минглаган одамлар ўртасидаги норозилик акцияси тасвирга олинган лавҳалар бор, бироқ видеонинг барчаси ҳам ҳақиқатга мос келмайди — кўпчилиги 2017-йили Эронда бўлган норозилик ҳаракати бошлангунга қадар бошқа ўлкаларда олинган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева