Human Rights Watch Қирғизистонда сўз эркинилиги «бўғилаётгани»ни билдирди

571

Халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қирғизистонда сўз эркинлигининг ҳолати салбий томонга бурилди дею ҳисоблайди. Ҳуқуқ ҳимоячилари «Заноза» (ҳозирги Kaktus.Media) нашрига қарши даъволарни, ҳуқуқ ҳимоячиларининг ва чет эл журналистларининг ўлкага кириши таъқиқлангани учун шундай хулоса чиқаришган.

Human Rights Watch (HRW) ташкилотининг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Мира Риттман Қирғизистонда бу йил инсон ҳуқуқлари бўйича ҳолат ортга кетган деб ҳисоблайди.

Аҳволни ночорлаб кетишига собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг «Заноза» (ҳозирги Kaktus.Media) нашрига унинг асосчилари Дина Маслова билан Нарин Айипка ва шунингдек ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакуповага қарши кўп миллионли даъволари сабаб бўлган. Жами бўлиб улар Атамбаевга 30 млн сом тўлаб беришлари керак.

Атамбаевнинг ўзи «Заноза»ни ҳеч қачон кечирмаслигини билдирган. Унинг айтишича, нашрга қарши аризалар билан журналистларни «ҳақиқатни» ёзишга ўргаткиси келади.

«Янги сайланган президент Жээнбеков билан унинг ҳукумати ОАВларидаги танқидларга босим қилмасдан мустақил журналистика билан фуқаровий ташкилотлар учун муҳитни таъминлаши керак», — деб айтилади ҳуқуқ ҳимоячиларининг билдирувида.

Қирғизистондаги инсон ҳуқуқларининг ночорлашига Риттман фикрича, яна бир сабаб чет эл журналистларининг ўлкага киришини таъқиқлаш бўлган.

Асосан миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси 9-декабрда «Франс-Пресс» журналисти Крис Риклтонга Қирғизистонга киришни таъқиқлаган. Шу билан бирга Риклтон ўлкада етти йил давомида яшаган.

Риклтон Қирғизистонга кириши таъқиқланган ягона чет эллик эмас. Россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Виталий Пономаревга ўлкага кириш июлда таъқиқланган. У «Ак-Жол» назорат ўтказиш бекатидаги қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтолмаган.

Пономаревга қўйилган таъқиқнинг сабабларини тушунтиришмаган ва бирорта ҳам давлат муассасаси ҳуқуқ ҳимоячиси учун қўйилган таъқиқ сабабларига изоҳ бермаган. Чегарачиларнинг айтишича, киришни таъқиқлашни МХДҚ ва ИИМ чиқарган.

«Одамлар Қирғизистонда халқаро журналистлар билан ҳуқуқ ҳимоячиларининг асоссиз депортациясини кутишмайди. Бу Марказий Осиёда адолатли ва эркин сайлов ўтказишга ҳаракат қилган, одамлар оммавий тинчлик йўли билан йиғилиб, танқидини билдира олган ягона ўлка», — деб айтилади маълумотда.

Шунингдек Риттман НТС телеканали атрофидаги вазиятга эътибор қаратган. НТС телеканалининг мулкини 19-декабрда қамоққа олишган. Телеканал раҳбарияти НТС эфирга чиқолмай қолади деб хавотирда. Бироқ суд ижрочиси телеканал эфирга чиқишни давом эттиради деб ишонтирди.

HRW ташкилоти ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, инсон ҳуқуқлари бўйича вазият яхши томонга ўзгариши мумкин. Улар Европа иттифоқи билан АҚШни қирғиз ҳукумати журналистларига ва одамларининг эркинлигига нисбатан ҳаракатларига қарши чиқишга ундашмоқда.

Муаллиф: Рустам Халимов