Алмаз Усенов Атамбеавнинг маслаҳатчиси сифатида ишлайди

529

Президент аппаратининг собиқ етакчиси Алмаз Усенов билдиришича, у собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлайди. Атамбаев вақтида у президентнинг матбуот хизматини бошқарган.

Усонов «Клооп» мухбирига билдиришича, собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлашини билдирди. Бироқ у ўзининг вазифаларига нималар киришини аниқ айтмаган.

«Қисқа муддатли дам олишдан кейин ишга киришаман», — деди у.

Усонов 11-декабрда ўз истаги билан президент аппаратининг раҳбарлик хизматидан кетиб, унинг ўрнига Фарид Ниязов тайинланган. Бу хизматда Усенов уч ойдан ортиқ ишлаган.

Алмазбек Атамбаевнинг президентлиги вақтида Усенов беш йил давомида давлат раҳбарининг матбуот хизматида ишлаган.

Атамбаев ўлкани бошқара бошлагунга қадар Усенов қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг матбуот хизматида ишлаган.

Ҳозирча Атамбаев нима билан шуғулланиши номаълум. Бироқ у 20-ноябрда берган ўзининг сўнги матбуот анжуманида ўзи асос солган КСДП партиясини бошқариш режаси борлигини ва парламент депутатлигига келишини айтган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева