Ўш: Милиция ўқувчи қиз билан «жинсий алоқа қилган» деб 17 ёшдаги болани қўлга олди

902

Ўш вилояти милицияси мактаб ўқувчиси билан «жинсий алоқада бўлган» деган гумон билан 17 ёшдаги болани қўлга олди. 10-синф ўқувчиси 5-декабрда муддатидан аввал туғиб, бола ўлган.

Ўш вилоятининг матбуот котиби Женишбек Аширбаев «Клооп»га берган интервьюсида билдиришича, ўқувчи қизнинг кўрсатмаси асосида гумондор қатори унинг 17 ёшдаги ҳамқишлоғи қўлга олинган.

«Шубҳали деб 2000-йили туғилган фуқаро ушланди. Шубҳали шахс Новқат районининг вақтинча сақлаш жойига жойлаштирилди», — деди Ашибраев.

Қўлга олинган йигитга қарши «Ўн олти ёшга тўлмаган одам билан жинсий алоқада бўлиш ва жинсий ҳаракатлар қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди.

Бу моддага кўра, айбланувчи уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

10-синф ўқувчисини олти ойлик ҳомиладор бўлган вақтда туғруқ эрта бошлангани сабабли Новқат район касалхонасига олиб келинган, бола ўлик туғилган.

Таълим министрлигининг маълумотига кўра, қиз онаси, бувиси ва бобоси билан яшайди. Қизнинг отаси икки йилдан бери Россияда ишлайди.

Мактабдагилар октябрь ойида тиббий кўрикдан ўтганига қарамай, ўқувчининг ҳомиладор эканлигини билишмаган.

«У фақат тўрт ва беш баҳоларга ўқийди. Мактабнинг ўқувдан ташқари ишларига фаол иштирок этади. Умуман дарс қолдирмаган ўқувчи. 30-ноябрь ва 1-декабрдагина мактабга келмаган. Онасининг айтишича, у ўзини ёмон ҳис қилган, бироқ шундан кейин одатдагидай дарсларга қатнашган», — дейишади унинг ўқитувчилари.

2017-йилнинг сентябрида Таласда 7-синф ўқувчиси туғиб, гўдакнинг отасига вояга етмаган қизни йўлдан уриш факти бўйича жиноий иш қўзғалган.

Октябрь ойида Чуй вилоятида мана шундай воқеа содир бўлиб, унда 7-синф ўқувчисининг боласини отасига ҳам жиноий иш қўзғалган.

Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш лигасининг маълумоти бўйича 2017-йили Қирғизистонда ўсмирларнинг ҳомиладорлиги бўйича 900 ҳолат рўйхатга олинган.

Муаллиф: Элвира Акимова

Иллюстратив сурат