Жогорку Кенеш «Бир Бол» партиясининг  депутати Аскарбек Шадиевнинг номзодлигини  вице-премьер-министр хизматига маъқул деб топишди.  Шадиев депутатлик лавозимидан бўшатилмай туриб, вице-премьерлик вазифасини бажараётган  биринчи амалдор бўлиб ҳисобланмоқда.

Шадиевнинг номзодлигини парламент депутатларига  премьер-министр Сапар Исаков таклиф қилган.

Министрлар кабинетининг раҳбари  Шадиев биринчи вице-премьер-министрлик лавозимида ишлаб кета дея “кафолат“ берди.

«Аскарбек Шадиев парламент ва ҳукумат ўртасида яхши фаолият  олиб боради деб ўйлайман. У барча ўтин-энергетик муаммоларини назорат қилади. У бу масалаларни яхши билади. Мен, у бу лавозимда ишлаб кета олади деб кафолат бера оламан», — деб такидлайди Исаков.

1-декабрдан бошлаб кучга кирган  Конституциянинг ўзгаришларига мувофиқ, Шадиев биринчи вице-премьер-министрлик хизматда ишлаш билан  биргаликда депутатлик лавозимини ҳам сақлаб қолади. Бундан ташқари, у қонун лойиҳаларига овоз бериш ҳуқуқига эга.

Бундан аввал биринчи  вице-премьер-министрлик хизматида Толкунбек Абадигулов ишлаган эди, бироқ 21-ноябрь куни уни ишдан четлатилган Дуйшонбек Зилалиевнинг ўрнига  вице-премьер-министрлик лавозимига тайинлашган.

Аскарбек Шадиев иш фаолиятини  2000-йилда парламентда бошлаган. У  2003-2005-йиллар давомида Боткен вилоятининг губернатор вазифасида ишлаган, 2007- йилда эса парламент депутати бўлиб сайланган. 2010-2011-йилларда эса Қирғизистоннинг энергетика министри бўлиб, 2015-йилдан бошлаб яна парламент депутати бўлиб иш олиб борган.

Муаллиф: Рустам Халимов

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here