Премьер-министр Сапар Исаков собиқ вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиевни давлат мулкни бошқариш фондининг раҳбарлигига тайинланди.

Исаков Зилалиевни ДМБФ раҳбарлигига тайинлаш бўйича буйруққа 23-ноябрда қўл қўйди. У бу хизматга 23-ноябрда ишдан четлатилган Болсунбек Казаковнинг ўрнига келади.

Бу вақтгача Зилалиев уч ой оралиғида вице-премьер-министрлик лавозимда ишлаган. Уни «бошқа ишга ўтяпти»деб тушунтириб, 17-ноябрда ишдан четлатишган.

Зилалиев вице-премьер-министрлик хизматга Юқори Норин ГЭСларини қурадиган чехиялик Liglass Trading компанияси билан шартнома тузишга улгирган. Зилалиев парламент олдида агар шартномага амалга ошмаса шахсан жавобгарликка тортишини ваъда қилган.

Кейинчалик Қирғизистон «чех томонидан мажбуриятлар бажарилмагани» учун шартномани бир томонлама бекор қилган, бироқ Зилалиев ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаган.

Шунингдек Зилалиевни сайлов жараёни вақтида ҳукумат номзоди Сооронбай Жээнбековга «шахсий имтиёзлар» билдиргани учун сайловларга тайёрланиш ва ўтказиш бўйича республика штаби раҳбарлигидан олишган. Кейинчалик министрлар кабинетининг раҳбари унга ҳайфсан элон қилган.

Бундан ташқари Зилалиев парламентда Кумторнинг карьерига яқин жойлашган Давидов ва Лисий музликларида кон қазишга рухсат берган Сув кодексига ўзгартиришларни қўллаган.

Муаллиф: Анна Капушенко

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here