Президент Алмазбек Атамбаев «Кумтор» компаниясига Давидов ва Лисий музликларида кон қазишга рухсат берган Сув кодексига ўзгартиришларга қўл қўйди. Ҳуқуқ ҳимоячилари билан экологлар музликларни сақлаш учун бир неча марта митингларга чиқишган.

Атамбаев Сув кодексига киритилган ўзгартиришларга 23-ноябрда қўл қўйди. Ҳукумат ўзгартиришларни ўлкадаги асосий олтин ишлаб чиқарувчи «Кумтор» ишхонасининг «узлуксиз ишлаши» билан тушунтирган.

Энди компания Давидов билан Лисий музликларини эришини тезлатишга олиб келиши мумкин бўлган фаолиятини олиб боради.

Парламентда ўзгартиришларни қўллаётган собиқ вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев музликлар карьерга жилиб, «Кумтор» ишига хавф яратаётганини билдирган эди.

Зилалиевнинг маълумотига кўра, Давидов музлигининг бугунги кунда ярим ишлатилган, Кумтор қазиб битилгунга қадар музликнинг 30 фоизи қолади.

Лисий музлиги 10 фоизи ишланган ва Кумторнинг иши тугагандан кейин у яна 10 фоизга камаяди.

Президентнинг матбуот хизмати билдиришича, бу ўзгартиришларни қабул қилишда компания билан атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича шартнома ҳисобга олинган.

Келишувга кўра, ишхона табиатни ривожлантириш бўйича жамғарма ташкил қилиб, унга 50 млн АҚШ доллари солиши керак.

Бундан ташқари компания экологияга келтирилган зарар учун ҳар йили 3 млн АҚКШ доллари тўлаб туради.

Шунингдек компания Онкология хизматини қўллаш фондини тузишга 10 млн АҚШ доллар ажратилган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.

Депутатлар бу масалани муҳокама қилишган вақтда фаоллар билан экологлар ўзгартиришларга қарши бўлиб, икки марта парламент олдига митингга чиқишган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова билдиришича, ҳукумат бундай ўзгартиришларни қабул қилмаслиги керак, сабаби бу экология бузилишига олиб келади.

«Бошқа ўлкалар ўзларининг музликларини сақлаш учун ва уларнинг эриб кетишини камайтириш мақсадида музликларни газлама билан ёпишади, бизни эл музликларни қазиб, бу нарсани барчасини қонун доирасида қилмоқда», — деган у.

Муаллиф: Анна Капушенко

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here