Атамбаев икки янги байрамни жорий қилди

660

Президент Алмазбек Атамбаев 7-8-ноябрда нишонланадиган икки янги байрам ҳақида қонун лойиҳасига қўл қўйди. Улар: «Тарих куни» билан «Аждодларни хотирлаш куни».

Атамбаев 22-ноябрда қонунга қўл қўйди. Қонунга кўра, меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилиб, 7-8-ноябрь байрам куни бўлиб ҳисобланади. Янги байрамларни Атамбаев ўзи таклиф қилган.

Унинг айтишича, байрамларни киритиш «1917-йилдаги Февраль ва Октябрь инқилоблари билан 1916-йилдаги қайғули воқеаларга, тарихий холис баҳо бериш» учун керак.

Қонун лойиҳаси қўл қўйилган кундан бошлаб кучга кирди.

Бу йил 7-8-ноябрь байрам кунлари биринчи марта нишонланди. Президент ҳукуматга ўлка бўйича тарихий одамлар билан боболарни хотирлаш кунини ўтказишни топширди.

Атамбаев сиёсий репрессиялар қурбонлари кўмилган «Ата-Бейит» мемориал комплекси билан Ғалаба майдонидаги Мангу оловга гулчамбар қўйган.

«Қирғиз халқи ота-боболаримизни ва бугунги бақувват турмушга асосланган, халқимизнинг номини ва қадимий тилимизни асрлар давомида сақлаб келган, мустақил Қирғиз Республикасини тузишга ва мустаҳкамлашга йўл очганларнинг ёрқин хотирасини муқаддас тутади», — деб билдирган Атамбаев.

Россия давлат думаси билан баҳслар

Атамбаев янги байрамларни тузиш бўйича таклиф киритгандан кейин Россия давлат думасининг вице-спикери Игорь Лебедев Россияда йўловчи ташиш тармоғида қирғизистонликлар учун ҳайдовчилик гувоҳномаларини фойдаланишни таъқиқлагашни таклиф қилган.

Лебедевнинг фикрича, Атамбаевнинг Қирғизистондаги Октябрь инқилоби кунини «Тарих куни» билан «Боболарни хотирлаш куни»га алмаштириш «душманлик қадам» бўлган.

«Қирғизистонда рус тили иккинчи расмий тил қатори ҳисобланади. Бироқ биз ҳозир қирғизлар Қирғизистоннинг Россияга қарши исёнлари кунини миллий байрам қилиб олишганини кўряпмиз. Биз бу нарсани бизнинг ўлкага нисбатан кучли душманлик қадам деб ҳисоблаймиз», — деган у.

Ҳозирда қонун лойиҳаси давлат думасида муҳокамада.

Президент аппарати эса ўз навбатида билдиришича, Лебедевнинг айтганлари «уни воқеанинг моҳичтини тўлиқ тушунмаганини англатади».

«Бу мавзуни ўз муддаосида фойдаланиш ҳаракати билан ўз муомаласини меҳнат муҳожирларидан чиқариш одоблиликка хосмас ва мустақил давлатга нисбатан кечиримли эмас», — деб айтилган билдирувда.

Президент аппаратидан билдиришича, 1916-йилдаги воқеаларни ўлкада «Октябрь инқилобини позитив қабул қилмасликнинг сабабчиси» қатори тушуниш адолатли кўриниш ва бу воқеалар «қирғизларга ўзининг миллий давлатчилигини олишга» имкон берган деб айтилган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева