HRW Жээнбековдан ОАВлар билан «асоссиз» судлашувни тўхтатишни талаб қилмоқда

657

Халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти билдиришича, янги ҳукумат билан сайланган президент Сооронбай Жээнбеков ҳукуматдагиларнинг ишини танқид қилаётган ОАВларига қарши «асоссиз» ариза беришни тўхтатиши керак.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, янги президент билан янги ҳукумат мустақил фаоллар билан ОАВларининг «аҳамиятли ролини» ҳурмат қилиб, улар «таъқиблар ёки жазолардан» қшрқмай ишлагандай қилиб бериши керак.

«Қирғизистонда конкурсли президент сайлови ўтди, бироқ мустақил кузатувчилар ОАВларига чекловлар бўлаётгани бўйича айтишган хавотирлари ислоҳат бўлишга мухтожлик сақланаётганини кўрсатиб туради», — деб айтди Human Rights Watchнинг Марказий Осиёдаги текширувчиси Мира Ритман.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ЕХҲТнинг халқаро кузатувчилари рўйхатга лишган қоида бузарликларга эътибор қаратишган. Асочан уларни Ўшда сайловни ёритган журналистларга бўлган бир нечта ҳужумлар, маъмурий ресурсдан фойдаланувчилар, қўрқитишлар ва сайловчиларни сотиб олишлар хавотирга солган.

«Сайланган президент эл олдида шу ва бошқа муаммоларни тан олиб,  Қирғизистоннинг халқаро мажбуриятларини ҳимоя қилиши бўйича уларга белги қатори мурожаат қилишини ваъда қилиши керак», — деб билдирмоқда Human Rights Watch.

Ташкилотнинг ҳуқуқ ҳимоячилари билдиришича, Жээнбеков инсон ҳуқуқлари масалаларига эътибор қаратиб, уларни яхшилаши керак.

HRWнинг ҳуқуқ ҳимоячилари айтишича, янги ҳукумат БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитетининг қарорига таяниб, ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни «тезлик билан» қамоқдан бўшатиши керак.

Бундан ташқари ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, Жээнбеков ўзининг янги жамоаси билан «ҳуқуқ тартибот органлари томонидан бўлаётган жазосиз  қийноқлар билан шафқатсиз муомалаларнинг маданиятига нуқта қўйиши керак».

Жээнбековнинг 24.kgга қарши аризаси

Жээнбеков ўзи сайлов вақтида «Сочига сафар. Кремлга меросхўр нимаси билан яхшилигини қайтадан тушунтиришадими?» деган мақола учун 24.kg нашри билан собиқ депутат Кабай Карабековни судга берган. Карабеков ўзининг мақоласида «Жээнбековнинг қариндошларини Арабистоннинг радикал ташкилотлари билан алоқаси» ҳақида ёзган.

Бишкекнинг Свердлов район суди 20-октябрда бу Сооронбай Жээнбековнинг шаъни ва номусига салбий таъсир қилади деб билган. Собиқ депутат билан нарш Жээнбековга 5 млн сомдан маънавий зарарни тўлаб бериши керак.

Ўлда саналган натижаларга кўра, 15-октябрда ўтган президент сайловида Жээнбеков овозларнинг 50 фоизини олган. Унинг асосий рақиби Омурбек Бабанов 30 фоиз овоз олиб, иккинчи ўринда келмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева