Темир Жумакадировнинг дафн маросимини премьер-министр Сапар Исаков бош бўлиб ўтказади

661

Ҳукумат вице-премьер-министр Темир Жумакадировни дафн қилиш маросимини уюштириш комитетини тузди, унга ҳукумат раҳбари Сапар Исаковраислик қилади. Жумакадировни сўнги йўлга кузатиш маросими 9-октябрда Бишкекда бўлади.

Йўл ҳалокатида ҳалок бўлган вице-премьер-министр Темир Жумакадировни сўнги йўлша кузатиш маросими 9-октябрь куни эрталаб бўлади.

Маросим Бишкекнинг эски майдонидаги Токтоболот Абдимомунов номидаги қирғиз миллий театрида бўлади, шундан сўнг уни Ала-Арча қабристонига дафн қилишади.

Вице-премьер-министр Темир Жумакадиров 7-октябрь куни эрталаб йўл ҳалокатида қурбон бўлган. Унинг машинаси Бишкек — Қора болта йўлида йўлнинг қарама-қарши қисмига чиққан оғир юк ташиган машина билан тўқнашган.

Натижада вице-премьер-министр, унинг ёрдамчиси ва ҳайдовчи воқеа жойда ҳалок бўлишган. Жумакадиров сайлов участкаларининг тайёрлигини текшириш учун Талас томон кетаётган бўлган.

Милиция йўл ҳалокати факти бўйича жиноий иш қўзғади. Ички ишлар министри Улан Исраилов шахсан назоратига олган текширув ишлари бошланди.

Аввалроқ Темир Жумакадиров хавфсизлик кенгашининг котиби бўлган. 2017-йилнинг август ойида янги ҳукумат тузилганидан кейин у чегара ва хавфсизлик масалалари бўйича вице-премьер-министр бўлган.

Шунингдек у президентликка номзод Сооронбай Жээнбековни тарғиб қилгани учун ишдан четлатилган вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиевнинг ўрнига сайлов ўтказиш бўйича республика штабига раҳбарлик қилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов