Президентликка номзод Бакит Торобаев билдиришича, у сайловдан ўз номзодлигини олмоқда. Марказий сайлов комиссияси уларга сиёсатчидан расмий ариза тушмаганини билдиришди.

Торобаев Жалолобод вилоятидаги Қўчқор ота қишлоғининг сайловчилари билан учрашувда ўз номзодини олаётганини билдирди.

«Бир боғ ўрмон бўлолмайди, шу сабабли мен Бабанов билан бирлашдим ва ҳозирда мен МСКга ўз номзодлигимни олиш бўйича ариза топширдим», — деди сиёсатчи.

Бироқ МСКдан Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, ҳозирча уларга Торобаевдан ариза тушмаган.

Аввалроқ чайловдан бошқа сиёсатчи Камчибек Ташиев ўз номзодлигини олган, у «ўлканинг бутунлиги» учун ҳукуматнинг КСДП партиясидан президентликка номзод Сооронбай Жээнбековни қўллашга қарор қилган.

Бабанов билан Торобаевнинг тандеми

Бакит Торобаев билан Омурбек Бабанов 17-сентябрда бирлашишган. Ўз сўзида «Онугуу-Прогресс» партиясининг раҳбари Бабановни «халқ учун» қўллашини «муносиб номзод» деб атаган.

Бабанов ўзи бу кунни тарихий деб атаган. Сиёсатчилар агар Бабанов сайловда енгса Торобаев премьер-министр бўлади деб келишишган.

Бу вақтгача Торобаев сиёсатчилар Камчибек Ташиев, Ахматбек Келдибеков ва Адахан Мадумаров билан «Қайта Яралиш» партияси остида бирлашган эди.

Сиёсатчилар президентликка ягона номзодни чиқаришларини билдиришган. Бироқ бу нарса амалга ошмай қолган, сабаби сиёсий бирлик тарқаган.

Президентлик курашида асосий рақобат Бабанов билан Жээнбековнинг ўртасида бормоқда.

Президенлик сайлови 15-октябрда бўлади, давлат раҳбарлиги лавозими учун 12 номзод курашмоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: Бабанов билан Торобаевнинг 17-сентябрдаги сайловчилар билан бўлган учрашуви.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here