Бишкек: 20-сентябрдан бошлаб нотўғри тўхтатилган машиналарнинг ғилдиракларига тўсиқ қўйилади

559

Патруль милициясидан билдиришича, Бишкекда 20-сентябрдан бошлаб нотўғри тўхтатилган машиналарнинг ғилдиракларига тўсиқлар тақилади. Шунингдек йўл қоидасини бузган машиналар мажбуран эвакуация қилинади.

Патруль милициясининг ишини координация қилиш ва кузатиш бошқармасининг раҳбари Нур Сатибалдиевнинг билдиришича, тўсиқлар машина рули томонида жойлашган олдинги ғилдиракраларга ўрнатилади. Машинанинг эгаси ғилдиракка зарар келтирмасдан ўзи мустақил тўсиқларни чиқара олмайди.

«Тўсиқни машинанинг ойнасига тақиш вақтида уни ўрнатаётган патруль милиция ходимларининг рақами ёзилган варақ қолдирилади. Ҳайдовчи ходимга қўнғироқ қилади, ўз навбатида патруль милициянинг ходими келиб протокол тузади. Шунингдек жаримани нақд пул турида тўламаса ҳам бўлади», — деди у.

Машинани нотўғри тўхтатилгани учун жарима 1000 сом.

Бундан ташқари патруль милиция нотўғри тўхтатилган автомобилларни эвакуация қилиш бўйича тарифларни тузган.

Сатибалдиевнинг айтишича, тарифларни монополияга қарши комитет қабул қилгандан сўнг машиналарни эвакуация қилган компаниялар ўртасида тендер эълон қилади.

Шунингдек Сатибалдиев эвакуациянинг юқори баҳоси 1660 сомни тузишини қўшимча қилди.

Бу вақтгача патруль милиция машиналарни мажбуран эвакуация қилиш 2017-йилнинг май ойида бошланишини маълум қилган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: АКИPress