Қирғизистоннинг футбол бўйича миллий жамоасининг ўйинчиси Антон Землянухин Азис Давранов билан учрашгани борди. У ўсмир бола билан футбол ўйнаб, бир неча комплект форма ва икки футбол тўпини совға қилган.

Азисга Землянухин билан бирга Қирғизистоннинг футбол бўйича федерациясининг президенти Семетей Султанов ҳам борган.

Улар ўсмирга ьир неча комплект футбол формаси билан футбол тўпларини совға қилишган. Шундан сўнг Землянухин Азис билан яккама-якка футбол ўйнаган.

Азис «Спутник» нашрига берган интервьюсида, совғалар унга жуда ёққанини ва меҳмонлар келганига қувонганини айтган.

«Мен Азамат Байматов (Қирғизистон жамоасининг сардори) келади деб кутганман, бироқ Антон Землянухин келди. У ҳам Азамат каби яхши ўйнар экан. Мен жуда ҳаяжонландим, бироқ ҳаммаси яхши бўлди. Менга бир неча комплект футбол формаси билан икки тўп совға қилишди», — деди у.

Семетей Султанов Азисни барча ўйинчилар билан шахсан танишиш учун Қирғизистон жамоасининг машғулотларига чақирди.

Антон Землянухин Қирғизистон миллий жамоаси тарихидаги энг яхши бомбардир ва энг қиммат футболчи бўлиб ҳисобланади.

Азиснинг воқеаси қўшни болалар билан ҳасса билан футбол ўйнаган видео ижтимоий тармоқларда тарқагандан кейин муҳокамага сабаб бўлган.

Азис беш йил аввал Бишкек бекатида тормози ишламай қолган маршрутка онаси иккисини уриб кетганда бир оёғидан ажраган.

Зарба шунчалик кучли бўлгани сабабли бола бир неча метрга учиб бориб, ариққа тушган. Воқеа бўлган жойга келган шифокорлар бола оғир жароҳатланганини айтишган. Кейинчалик улар боланинг оиласига ўсмирнинг оёғини кесиш кераклигини, акс ҳолда у тирик қолмаслиги мумкинлигини айтишган.

Операциядан кейин Азис ўзи ёқтирган спорт тури футбол ўйинини давом эттирган.

Азиснинг оиласи Бишкекдан узоқ бўлмаган «Арча-Бешик» янги участкасидаги квартирада яшайди. Оилада Азисдан ташқари икки бола бор. Энг каттаси 13 ёшда, у Азисни мактабга олиб бориб, қатй олиб келишга ёрдам беради.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Қирғизистоннинг футбол бўйича федерацияси.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here