Президент Алмазбек Атамбаев ўзининг маслаҳатчиси Мухамметкалий Абулгазиевни президент аппарати етакчисининг биринчи ўринбосари қилиб тайинлади. Бу вақтгача Абулгазиев биринчи вице-премьер-министрлик хизматини бажарган.

Президент Абулгазиевнинг мазкур лавозимга тайинланиши бўйича фармонни 12-сентябрда имзолаган. Абулгазиев ҳукуматнинг янги таркиби тузилгунга қадар премьер-министр вазифасини бажарган.

Сапар Исаков министрлар кабинети раҳбарлигига қабул қилингандан сўнг Абулгазиев президент маслаҳатчиси бўлиб, бу лавозимда икки ҳафта ишлаган.

Абулгазиев 2016-йилнинг апрелидан бошлаб биринчи вице-премьерлик лавозимида ишлаган, бунга қадар ижтимоий фондда турли хизматларда ишлаб, Бишкекнинг халқни иш билан таъминлаш департаментининг директори бўлиб тайинланган.

Ҳозирда президент аппарати етакчиси хизматини бу вақтгача беш йил ўлка раҳбарининг матбуот хизматини бошқарган Алмаз Усонов эгаллайди.

Алмаз Усонов тайинлангунга қадар мазкур лавозимни ҳозирги премьер-министр Сапар Исаков ишлаган.

Муаллиф: Алмир Алмамбетов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here