«Онугуу Прогресс» партиясининг раҳбари ва президентликка номзод Бакит Торобаев билдиришича, ягона «Қайта Яралаши» партиясини ташкил қилиш ташаббуси тўхтатилди. Сиёсий бирдамликнинг номидан ягона номзод чиқмайди.

Торобаевнинг айтишича, «Онугуу-Прогресс» партияси итифоқ олдидаги барча келишувларни бажарган.

«Биргаликдаги партияни тузиш ҳаракатлари тўхтатилди. Вазиятни ўзингиз кўриб турибсиз. Уч партия ва тўрт сиёсатчи имзолаган келишувда президентликка умумий номзодни чиқариш қарори бор эди. Бу қоида бажарилмади. Янги партияни тузиш бўйича қурултой бўлмайди», — деди Торобаев «Азаттык» радиосига берган интервьюсида.

«Қайта яралиш»  партиясини тузиш бўйича ташаббус «Бүтүн Кыргызстан» партиясининг раҳбари Адахан Мадумаров, «Ата Журт» партиясининг раҳбари Камчибек Ташиев, «Онугуу-Прогресс» партиясининг раҳбари Бакит Торобаев билан Ахматбек Келдибеков келишувга қўл қўйгандан сўнг 6-августда эълон қилинган.

Унда сиёсатчилар янги партия сайлов кампанияси бошланган вақтда президентлик хизматига умумий номзодни қўллашини билдирган.

Кейинчалик танлов асосида партияга «Қайта яралиш» деган ном танланган.

Бироқ сиёсий бирдамликнинг аъзоларидан бири «Ата Журт» партиясининг раҳбари Камчибек Ташиев 11-сентябрда ҳукуматнинг КСДП партиясининг номидан президент сайловига отланаётган Сооронбай Жээнбековнинг номзодлигини қўллашини билдирган.

«Ата Журт» партияси вакилининг айтишича, бундай қарор «барқарорлик билан халқ тинчлигини» сақлаб қолиш учун қабул қилинган.

Президент сайлови 15-октябрда бўлади. Ҳозирда президентлик лавозими учун 13 номзод курашмоқда.

Муаллиф: Анна Капушенко

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here