Ўзбекистон: Ошпазлар Гиннес рекордлар китобига кириш учун 8 тонна палов тайёрлашмоқда

935

Ўзбекистон ошпазлари Гиннесс рекордлар китобининг вакиллари кўз олдида дунё бўйича энг катта қозонда палов тайёрлашмоқда. Саккиз тонна гуруч дамлаш режалаштирилган.

Саккиз тонна палов учун бутун Ўзбекистон бўйича 50 ошпаз Тошкентга келган. Палов тайёр бўлгандан сўнг хоҳловчиларнинг барчаси татиб кўра олишади, бироқ уларнинг кўпи қариялар ва меҳрибонлик уйларига берилади.

Палов тайёрлаш учун рекорд даражадаги озиқ-овқатлардан фойдаланилади:

  • Мол гўшти — 1,5 тонна;
  • Қўй гўшти  — 400 кг;
  • Қўй ёғи (думба) — 220 кг;
  • Гуруч — 1,9 тонна;
  • Сабзи — 2,7 тонна;
  • Пиёз — 220 кг;
  • Ўсимлик мойи — 440 литр;
  • Туз — 57 кг.

Шунингдек паловга 100 кг нўхот, 190 кг майиз, 2 кг қора қалампир, 1 кг жўхори ва 350 литр сув қўшилади.

Бу вақтгача 18-августда Ўзбекистоннинг Олмалиқ шаҳрида тайёргарлик бўлиб, унда 6 тонна палов тайёрланган.

Рекорд ўрнатиш учун тоғ-темир ишлаб чиқариш комбинатида махсус сиғими 8 минг литрни ташкил қилган қозон қўйилган. Бундан ташқари оғирлиги уч тонна бўлган ўчоқ қурилган.

Ўзбекистон яшовчилари паловни ўзларининг миллий таоми деб ҳисоблашади.

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг палов тайёрлаш усуллари 2016-йилнинг декабрида ЮНЕСКОнинг жаҳон мерослар рўйхатига кирган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева