Текебаевни давлат тил синовига киргизишмади. Энди унинг президентликка номзод бўлишга қандай имокниятлари бор?

821

МСК президентликка номзод ва мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг давлат тил синовини топширишига қарши чиқди. Факт турида айтганда, бу сиёсатчининг сайловда номзод бўлолмаслигини тушунтиради. Бироқ чиндан ҳам шундайми?

Сайлов бўйича марказий комиссиянинг 10-августда ўтган йиғинида ишчи гуруҳ мухолифатчи ва президентликка номзод Омурбек Текебаевни давлат тил синовини топширишни таъқиқлаш қарорини қабул қилган. Тест топшириш президентлик лавозимига номзод қатори рўйхатдан ўтиш учун сўзсиз шарт.

Текебаев президентлик сайловига номзод. Айни дамда тергов изоляторида, унинг устидан порахўрлик иши бўйича суд жараёнлари ўтмоқда.

Қайси вақтларда сиёсатчи сайловда иштирок этади ёки умуман имкон йўқми?

МСКни судга бериб рухсат олишга эришиш

Мухолифатчи сиёсатчининг адвокатлари давлат тил синовини топширишига қўйилган таъқиқни бекор қилиш учун МСКнинг қарорини судда арлнаши билан бирга барча суд инстанцияларидан ўтиши керак.

Агар Текебаев юитб кетса, унда суд қирғиз тили бўйича тест топшириш рухсатини беради. Бироқ бу гумон, сабаби суд текширувлари кўп вақтни талаб қилади, тестдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатни тарғибот ишлари бошлангунча бериши керак.

«Конситуцияга ва қонунларга кўра, МСК фармон чиқариб ва тергов олдида турган президентликка номзодлар учун шароит тузиб бера олади. Мазкур актлар норматив кучга эга, бироқ улар [МСК] бу нарсани қилишни истамайди», — дейди юрист Ильяна Жедигерова.

Оқлаш ҳукмига эришиш

Агар суд Текебаевни сайлов олдидаги тарғибот ишларигача оқланса, унда у назарий томондан олиб қараганда давлат тил синовидан ўтиб, сайловда иштирок эта олади.

Бироқ сиёсатчининг адвокати Канатбек Азиз бу ҳолатларда қандайдир бир имкониятларни кўрмаган.

«Унинг президентлик сайловида қатнашиш имкони йўқ. МСКнинг қарори кутилгандай бўлди. Суднинг қарори ҳам кутилгандай бўлди. Ҳозирги ҳукумат турганда, Текебаевнинг президентлик сайловида қатнашиш имкони йўқ ҳисоби», — деди адвокат.

Аввалги тестларнинг натижасини қўллаш

Сўнги марта Текебаев 2011-йили президентликка номзод бўлганда давлат тил синовидан ўтган. Сиёсатчининг оқловчиси бу вазиятда имкон пайдо бўлишини кўрмоқда, бироқ бунинг учун МСК аввалги синовнинг натижасини ҳисобга олиши керак.

«Биз давлат тили бўйича миллий комиссияга Текебаев 2011-йили топширган тестнинг натижасини ҳисобга олинишини илтимос қилиб хат жўнатдик. Ҳозирча улардан жавоб олмадик», — дейди юрист.

Муаллиф: Метин Жумагулов