"Уларнинг кўзларидаги камтарлик ва поклик": Қирғизистон юзлари ливанлик фотограф суратларида

957

Ливанлик Омар Реда қишлоқларда яшаган қирғизистонликларнинг бир нечта суратларини тортган.  Унга саёҳат қилиш ёқиб қолганлиги сабабли Қирғизистонни сўзсиз борадиган ер деб атаган.

«Қирғизистон Марказий Осиёнинг қимматбаҳо тоши. Агар сизлар қишлоқларига бориб қолсангиз, табиат гўзаллигидан роҳатланасиз. Атрофда фақат яшил тепаликлар билан тоғлар бор;

Windowsнинг иш столидаги расмларининг орасида юргандай бўласан», - деб ёзган Реда ўзининг Bored Panda манбаасидаги шахсий блогида.

 

Фотографнинг айтишича, қирғизистонликлар оғир ҳаётига қарамай уни очиқ кўнгиллик билан кутиб олишган. Ҳаммасидан ҳам қирғизистонликларнинг кўзлари уни ёдида қолган, уларнинг кўзлари поклик ва соддаликни кўрган.

«Қирғизистон сўзсиз борадиган жой. Бу ерда уюр-уюр йилқилар кенг яшил далада юради. Сизлар музейда ёки меҳмонхоналарда кўрган расмларга жон киргандай туюлади. Қачонгина ортга қайтганизда қайта шу ерга бориб бир умр яшагиз келади», - деб ёзган Реда.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев