Жахед Чодури бошқа эркак (мусулмон бўлмаган) билан турмуш қурган британ гей-мусулмонларнинг биринчиси бўлди.

Шуннингдек, бу янгилик қизғин муҳокамага сабаб бўлмоқда, «Заноза» нашри Қирғизистон мусулмонларининг диний бошқармаси бир жинсли кишиларнинг никоҳини айблагани бўйича материал чиқаргандан кейин бу нарса Қирғизистонда ҳам муҳокама қилина бошлади.

Kloop.kgнинг мухбири Нуржамал Жанибекова диний бошқармаликнинг ходими Бахтияр Токтогази ўғлига гейлерга нима қилиш кераклигини ва нима қилиб бўлмаслигини тушуниш учун қўнғироқ қилди.

Диний бошқармалик вакилининг асосий икки билдируви:

  1. Эркаклар бир-бирини севса бўлади, агар жинсий яқинлик бўлмаса. Аниқроқ айтганда барча масала «масала» биргина жинсий яқинликда.
  2. Бачабоз мусулмонларнинг барчаси бир мусулмонмиз дейишмоқда, бироқ диний бошқарма версияси бўйича улар «гуноҳкорлар».

Суҳбат жуда қизиқ бўлганлиги сабабли биз уни тўлиқ ҳолда (маъноси тўғри келмаган ўзгартиришлардан ташқари) сўзма-сўз чиқаришга қарор қилдик:

Токтогази ўғли: Муфтият бундай никоҳни тўлиқ ҳолда қарши.

Нуржамал Жанибекова, Kloop.kg: Нима учун?

Токтогази ўғли: Агар тарихга назар соладиган бўлсак, Қуръонда бундай гомосексуализм билан шуғулланган Лута эли тўғрисида ёзилган. Уларга қанай жазо қўлланганини кўрса бўлади, Исломда бундай кўринишлар айбланиб жазога тортилади.

Н.Ж., Kloop.kg: Мен жазоланишини тушундим. Нима учун айбланади?

Токтогази ўғли: Сабаби худо — Аллоҳ — эркак билан эркакни ва аёл билан аёлни яратган эмас. Буни мақсади бор. Бу бежиз эмас.

Никоҳнинг ягона сабаби мақсади — бу наслни сақлаб қолиш. Бир жинсли никоҳ бу жараённи бажаролмайди.

Н.Ж., Kloop.kg: Бола асраб олса бўладику...

Токтогази ўғли: Бу ерда улар болани оддий кишилардан олшяпти. Ўзлари буни амалга оширолмайди.

Н.Ж., Kloop.kg: Сиз учун никоҳнинг асоси нимада?

Токтогази ўғли: Никоҳнинг бирдан-бир мақсади — бу наслни сақлаб қолиш. Яна бири жавобгарлик. Уйланиш бу жавобгарликни ўз зиммасига олиш. Жазманлик қилиб рўйхатга олинмаган никоҳлар ҳам бор. Бироқ жавобгарлик бўлиши керак.

Н.Ж., Kloop.kg: Никоҳда муҳими севги эмасми?

Токтогази ўғли: Севги никоҳгача ва ундан кейин ҳам бўлиши мумкин. Мен бу гейларнинг ўртасила севги бор эканлигини ҳам айтолмайман. Улар қилаётган нарсалар гуноҳ.

Н.Ж., Kloop.kg: Улар фарзандли бўлолмагандан ташқари яна қандай сабаблари бор?

Токтогази ўғли: Худо эркак билан аёлни яратган. Ҳар бирининг ўзини вазифаси, физиологик хусусиятлари бор. Бу шунчаки яралган эмас. Улар мана шу нарсаларга қарши боришмоқда.

Н.Ж., Kloop.kg: Агар улар гей бўлиб туғилса, демак уларни худо шундай яратганми?

Токтогази ўғли: Мен уларни Худо гей қилиб яратди деган нарсага қўшилмайман. Уларнинг ўзлари бу йўлни танлаб олишган. Агар худо уларни шундай яратган бўлганда, унда бошида икки аёлни яратар эди. Бу нарсани қандай тушунтиришни билмайман.

Н.Ж., Kloop.kg: Қарама-қаршилик уларнинг биргина жинсий муносабатга боришидами?

Тасаввур қилсак, масалан улар бир-бирини севади, бироқ уларнинг ўртасида никоҳгача ва никоҳдан кейин ҳам ҳеч нарса бўлмаган.

Токтогази ўғли: Одам севиб бир-бирини ҳурмат қилса бўлади. Бу одамларнинг ўртасида жинсий алоқа бўлмоқда. Улар бир-бири билан турмуш қурмоқда. Одам севиб, бир-бирини ҳурмат қилса бўлади. Бу ерда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ.

Н.Ж., Kloop.kg: Агар улар жинсий алоқага бормаса, сиз уларни айбламасмидингиз?

Токтогази ўғли: Агар улар турмуш қурмай, ёмон иш қилмай, ўрталарида биргина севги ва ҳурмат бўлса, унда бу ерда ҳеч қандай таъқиқ йўқ.

Н.Ж., Kloop.kg: Агар уларнинг ўртасида севги бўлиб жинсий алоқа бўлмаса, улар бирга бўла оладими?

Токтогази ўғли: Агар уларнинг ўртасида [жинсий алоқа] бўлмаса, унда улар гей эмас.

Н.Ж., Kloop.kg: Ким унда?

Токтогази ўғли: Оддий одамлар.

Н.Ж., Kloop.kg: Сиз эркак билан эркак бир-бирини севиб, бироқ шу билан бирга уларнинг ўртасида жинсий алоқа йўқ бўлиши язши эканлигини тан оласизми?

Токтогази ўғли: Бу оилали одам бўлиши ҳам мумкин. Уларнинг ўртасида жинсий алоқа бўлмаслиги ҳам мумкин, улар бир-бириларини севишади ва ҳурмат қилишади. Бу ерда нимага таъқиқ қўйиш мумкин? Агар жинсий алоқа бўлса, унда улар айбланади.

Н.Ж., Kloop.kg: Агар йўқ бўлсачи?

Токтогази ўғли: Агар умуман жинсий алоқа бўлмай, севги ва ҳурмат бўлса, унда ҳеч қандай таъқиқ йўқ.

Н.Ж., Kloop.kg: Гей-мусулмон бўлиши мумкинми?

Токтогази ўғли: Бу катта гуноҳ. Никоҳ бу ўзгача нарса… агар бу одам динда бўлса, бу тўғри келмайди.

Н.Ж., Kloop.kg: Динда туғишганлар ва қариндошларни айыптоого болбойт деб айтилади...

Токтогази ўғли: Агар исломда бирор бир гуноҳ қилинса, унда бошқаси унга келиб бу ҳақда айтса бўлади. Агар у ошкора бундай нарсаларни қўлласа, айб бўладиган нарса эканлигини кўриб туриб айтмаса … бу айтилиши керак.

Н.Ж., Kloop.kg: Улар мусулмон ҳисобланмайдими?

Токтогази ўғли: Улар гуноҳкорлар.

Н.Ж., Kloop.kg: Бироқ барчаси бир мусулмонми?

Токтогази ўғли: Ҳа. Бироқ агар улар шундайлигини айтиб бу нарсадан фойдаланишса, унда бу динга тўғри келмайди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here