Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кўчада нутқ сўзлаган вақтида ҳам гилам устига чиққан Ўшнинг мэри Айтмамат Кадирбековни танқид қила бошлашди. Бироқ Ўш шаҳар етакчиси гилам устида нутқ сўзлагиси келган ягона сиёсатчи эмас.

Ижтимоий тармоқларда Ўш шаҳрининг мэри Айтмамат Кадирбаевни нутқ сўзлаган вақтларида олинган суратлар тарқалди. Интернет фойдаланувчилари Кадирбаев сўзсиз турда қизил гилам устида туриб сўзлаганини масхаралашган.

Айтмамат Кадирбаев.

Бироқ гилам устида нутқ сўзлаган сиёсатчи — фақатгина Ўшнинг мэри эмас. Kloop.kg оддий жойда сўзлагандан кўра, гилам устида нутқ сўзлашни афзал кўрган сиёсатчиларни тўплади.

Ўш мэрининг ўринбосари Шухрат Сабиров ҳам етакчиси каби гилам устида сўзлашни ёқтиради. Масалан, 2016-йилнинг ёз фаслида «Ошгаз» филиалининг биноси очилишида ҳам шундай қилган.

Шухрат Сабиров.

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили Жениш Разаков Баткен вилоятида 2014-йили икки мактабнинг очилишида гилам устида нутқ сўзлаган.

Жениш Разаков Дархун қишлоғида мактабнинг очилишида.
Жениш Разаков Кўк-Тош қишлоғида.

Қизил гиламда премьер-министр Сооронбай Жээнбеков ҳам нутқ сўзлаган. У 2016-йили Ўшда эстакада кўпригидан тежалган маблағга қурилган яна бир кўприкнинг очилишида бўлган.

Сооронбай Жээнбеков.

Қирғизистоннинг собиқ премьер-министри Темир Сариев ҳам қизил гилам устида сўзлаётгани тасвирга олинган. У 2015-йили Ўш шаҳридаги Ататурк паркининг очилишида нутқ сўзлаган.

Темир Сариев.

Гилам устидаги президентлар

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев гилам устида 2013-йили Норин вилоятидаги Кокомерен дарёсига қурилган кўприк очилишида нутқ сўзлаган.

Алмазбек Атамбаев.

Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев 2017-йилнинг апрель ойида узум боғига Ўзбекистоннинг президенти Шавкатом Мирзиеев билан борган. Президентларнинг учрашувига боғда гилам тўшалган.

Тожикистон президенти Эмомали Рахмон ҳам бир неча марта гилам устида сўзлаган. У ҳам Назарбаев каби 2015-йили Соғд узум боғларига борганда йўлига гилам тўшалган.

Муаллиф: Бегимай Исаева

1 КОММЕНТАРИЙ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here