«Бир марта мени олиб қочиб кетишди…» Элзаданинг воқеаси

628

Элзаданинг воқеаси — «Бир марта мени олиб қочиб кетишди...» сериясидаги беш фильмнинг иккинчиси. Қизлар бу баённи қандай олиб қочгани ва ўзлари хоҳламаган никоҳ нима билан тугагани тўғрисида айтиб беришади.

Лойиҳа муаллифи ва суратчи: Татьяна Зеленская. Монтаж ва анимацияси: Егор Танков. Қуйидаги баён муаллифнинг номидан айтилади.

Бу фильмдаги қиз муваффақиятли ва димоғдор бўлган. У ота-онасининг бизнесига ёрдам бериб, ўзи ҳам бизнес бошлаш арафасида уни олиб қочиб кетишган.

Уни шундай қилиб қачондир олиб қочиб кетади деб мен тасаввур қилолмасдим. Буни унинг ўзи ҳам тасаввур қилмаса керак.

Элзада — мен таниган кучли ва бардошли қизларнинг бири. Бироқ шунга қарамай, у турмушга чиқмай қўймади. Уни олиб қочиб кетишганда отаси қаттиқ бетоб эди. У қўрқиб, агар турмушга чиқишдан бош тортса, отасининг саломатлиги бундан ҳам ёмонлашади деб ўйлагагн.

Бошида Талгат унга келганда у қарши бўлган. Қичқириб урушган. Бироқ унинг бўлажак турмуш ўртоғи оиласининг маънавий босими кучлилик қилган.

Ўз исмини айтишдан қўрққан Элзада ҳозир Талгат билан яшайди. Турмуш ўртоғи ишламайди, кечгача уйда телевизор кўриб ётади. Элзадани турмушда икки фарзандигига ушлаб туради. У болаларини отасиз ўсишини хоҳламайди. Шунинг учун ажрашиб кетмаган.

Бу видео лавҳадан чиқарадиган хулоса — керак бўлса энг кучли одамлар ҳам бир куни таслим бўлиши мумкин эканлиги. Қизни олиб қочиб кетишса, унга ҳаёлга келмаган кучли босим ўтказилади. Олиб қочиб кетганларнинг оиласи қизни қўрқитиб, унинг нозик томонларини топиб, охиригача босим ўтказишади.

Қирғизистонда қиз олиб қочиш

Ҳар куни ўлка бўйича 10дан 30гача қизлар олиб қочишга учрайди. Ҳақиқатчи институтининг расмий маълумотига кўра, ҳар йили Қирғизистонда 8000 қиз олиб қочилиб, уларнинг 20 фоизигина олиб қочган йигит билан яшашдан бош тортади.

Оила қуриш учун қиз олиб қочиш 2012-йилнинг декабридан бошлаб жиноий давобгарликка тортадиган иш бўлиган. Шундан бери қиз олиб қочиш учун 7 йил озодликдан маҳрум қилиш қаралган. Бироқ шундан бери бутунлай 2015-йили атиги 25 жиноий иш қўзғалган.

Аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича экспертлар қизларнинг «янги» оилаларда қолишининг асосий сабаби — катталарнинг босими деб ҳисоблашади.

Татьяна Зеленская билан Егор Танковнинг видео сериялари — бу турмуш қуриш учун олиб қочилган беш қизнинг воқеаси. Уларнинг айримлари Элзада каби фарзандлари учунгина яшашади. Айримларини эса Назик каби куёви уйдан қувиб чиққан. «Бир марта мени олиб қочиб кетишди...» олиб қочишга учрагандан кейин қизларнинг ҳаётида нималар бўлгани тўғрисида айтиб беради.

Муаллиф: Татьяна Зеленская