Президент Алмазбек Атамбаев сиёсатда қолишини билдирди. Бироқ Атамбаев ўзи президентлик хизматидан кейин ижод билан шуғулланишни исташини кўп бор такрорлаган.

Россиянинг президенти Владимир Путин билан учрашувда Атамбаев сиёсатда қолишини билдирди.

Муҳолифатчи Омурбек Текебаевнинг қўлга олиниши ҳақида журналистнинг саволига жавоб бераётиб Атамбаев Текебаевнинг иши “коррупция ва товламачилик” бўйича эканини айтди.

«Лекин менинг давримда бунинг бари охирига чиқарилади. Мен президент бўлмайман, лекин нима бўлганда ҳам сиёсатда қоламан», — деб билдирди Атамбаев.

У «сиёсатда қолиши» нимани англатишини изоҳлагани йўқ  — президентнинг маъмуриятидан ҳам изоғ олишнинг имкони бўлмади.

Аввал Атамбаев премьер-министр ҳам , парламент спикери ҳам, президент ҳам бўлмаслигини бир неча бор айтган. У ижод билан ёки тадбиркорлик билан шуғулланишни мақсад қилаётганини билдирган.

«Мен доимо ижодкорлик ёки тадбиркорлик билан шуғуллансам деб орзу қилардим, орзуйим шундай эди. Бир йилдан кейин менда … […] вақт кўп бўлади. Бир йилча кутиб турай, китоб ўқишга вақтим бўлади. Китоб ўқишни яхши кўраман, лекин афсуски ҳозир вақт йўқ », — деган Атамбаев 2016 йил сўнгида.

Бундан ташқари, у сиёсатдан “имкон борича узоқлашишини” — китиб ўқиб, пионино чалиб, тўйиб ухлашини билдирган.

«Мен ухлайман, китоб ўқийман. Мен пионино чалишни ўргансам деб доим ҳаёл қилардим. Албатта, мен учун мамлакат ҳар доим қадрли бўлади. Мен янги шахслар — янги президент, янги премьер-министр — одатдагидек ишлаши учун иложи борича узоқроқ бўлишга харкат қиламан », — деган Атамбаев.

Атамбаевнинг ваколат муддати янги президентлик сайлови ўтувчи 2017 йилнинг сўнгида тугайди. Бу 19 ноябрга режалаштирилган.

Давлат раҳбари олти йиллик бир муддатга сайланади. Конституция бўйича Атамбаев иккинчи муддатга номзодини қўя олмайди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here