Бош прокуратура «Фэйсбук» фойдаланувчиларини махсус хизмат президентни танқид қилгани учун эмас, уларнинг ёзгани «ҳудудлараро низони» қўзғатиши мумкин эканлигини текширганини айтмоқда.

Бош прокуратуранинг матбуот котиби Алманбет Абдраманов Kloop.kg билан бўлган суҳбатида айтишича, махсус хизмат «Фэйсбук» фойдаланувчиларини президент Алмазбек Атамбаевнинг номига айтилган танқидлари учун эмас, уларнинг ёзгани «ҳудудлараро низо қўзғаши» мумкин бўлгани сабабли текширганини айтди.

Бош прокуратуранинг тушунтиришича, «Фэйсбук» фойдаланувчиларини текшириш «президентнинг ор-номуси» билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

«МХДҚ ҳудудлараро низони қўзғаш моддаси бўйича текширув олиб борди. Масала давлат раҳбарининг ор-номусига алоқаси бўлмаган. Бу ерда бундай нарса йўқ», — деди Абдраманов.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини текшириш президентни қўллаган социал-демократлар фракциясининг депутати Ирина Карамушкинанинг илтимосидан кейин бошланган.

МХДҚ раисининг ўринбосари Болот Суйумбаев унинг илтимосига жавоб бериб, махсус хизмат «давлат раҳбарига нисбатан вақти-вақти билан салбий фикрларни ёзишган» «Фэйсбук»нинг 45 фойдаланувчисини топганини ёзган.

Бу хат ижтимоий тармоқда эълон қилиниб, тармоқ фойланувчиларининг ва фуқаровий фаолларнинг танқидига учраган.

«Адилет» ҳуқуқий клиникасининг раҳбари, собиқ депутат Чолпон Джакупова бош прокурорга мурожаат қилиб, қайси ваколатлар асосида МХДҚ «Фэйсбук» фойдаланувчиларини президент номига айтилган танқидлари учун текшираётганини тушунтиришни илтимос қилган.

Жавоб олгандан сўнг «Адилет» Бош прокуратура МХДҚ ҳаракатларини «нотўғри» баҳолади деб ҳисоблаган. Шу сабабли «Адилет»нинг юристлари назорат органи президентга нисбатан «салбий маънодаги материалларни эълон қилишга руҳсат берди» деган хулосага келишган.

«Заноза» нашри ҳам бош прокуратура Атамбаевни ижтимоий тармоқларда «танқид қилишга йўл берди» деб ёзган.

Бироқ бош прокуратура бу хабарларда унинг берган жавоби «ўзгартирилган» деб ҳисоблайди.

Атамбаевни танқид қилиш туфайли фойдаланувчиларни текшириш

Январнинг бошида МХДҚ президент Алмазбек Атамбаев тўғрисида салбий фикр ёзган 45 фойдаланувчини топган.

Айрим фойдаланувчилар махсус хизматнинг рўйхатига кириб қолганига ҳайрон қолишган. Уларнинг бири ҳеч қачон президентни танқид қилмаганини айтса, бошқалари ўз фикрларини билдиришга ҳаққи бор эканлигини айтишган.

Бу махсус хизмат президентга нисбатан салбий фикр ёзган одамларни текшириб, сўроқ қилган биринчи ҳолат эмас.

2016-йилнинг декабрида Иссиқ-кўл вилоятининг турғуни Атамбаевга сатира ёзгани учун МХДҚда сўроқ қилинган.

 Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ