Қирғизистон ҳар 5-6 йилда такроран босиб олинаверади деган ўйларга қарамай, янги бошланган сиёсий мавсумнинг айрим ўзгачаликларини кузатиш мумкин.  

Материалнинг асл нусхаси сиёсий- ҳуқуқий текширув марказининг сайтида эълон қилинган. Муаллифи: Аида Касималиева.

Рақобат

Журналист Аида Касымалиева.
Журналист Аида Касымалиева.

Бу йил президентлик лавозими учун курашишини эълон қилган ва унга тайёрланган номзодларнинг барчаси баъзида «оғирлик категориясида» бўлиб чиқди. Ресурслари жиҳатидан ҳаммаси озми-кўпми баробар. Бир номзоднинг бошқасидан ўзиб кетган ҳолати йўқ. Бошқалари формал тарзда иштирок этиб,  очиқ заифлик бўлган вазият ҳам йўқ.

«Меросхўр» эълон қилиниб ёки ҳукумат партияси бўлган КСДПдан номзод чиқса ҳам у бошқа риқибларининг орасидан ажралиб чиқиб ёки ортда қолмаслиги учун анча қизғин курашга киришишига тўғри келади.

Тахмин қилиб бўлмайдиган натижалар

Қирғизистондаги ҳозирги вазиятга кўра, навбатдаги президент ким бўлишини ҳеч ким билмайди. Кимдир умид қилади, кимлардир тахминини айтади, баъзилар эса барчасини Кремль ҳал қилади деб ишонтиришга ҳаракат қилади, бироқ аслида ҳаммаси гумон.

Номзодларнинг мувозанатли кучи, манфаатларга кўра конфигурация вақтида доимий ўзгариб турган элита гуруҳларининг турли сўзлашуви — доим рангини ва кўринишини ўзгартириб турган жонли сиёсий «гилам». Унда асосий ўйинчилар бир-бирига боғлиқ ва тобе.

Вазият шундай: барчаси бир-бирига тўппонча тақаб олган. Биргина нотўғри ҳаракат бошқа воқеаларни эргаштириб, вазиятни кутилмаганда яхшиланиб кетишига олиб келиши мумкин.

Ҳокимиятни тинч ўтказиб беришнинг мураккаб ҳаракати

Бу вақтгача ўтган мавсумнинг президенти Роза Отунбаева 2005 ва 2010-йилдаги инқилобдан кейин 2011-йили ҳукуматни тинч йўл билан ўтказиб берган. У вақтнинг ўз мураккабликлари бор эди, бироқ ўша вақтдаги президентликка номзод Алмазбек Атамбаев рақибларидан ишончли тарзда ўзиб кетган.

Ҳозир эса қийинчиликлар ва хавфли вазиятлар бошқа: олти йил ичида ташкил қилинган реал ҳукуматни ўтказиб бериш жараёни давом этмоқда. Ҳокимият учун кураш осон эмас, сабаби Атамбаев замонида президентникидан ташқари бошқа сиёсий кучлар ҳам пишиб етилди. Мустақил Қирғизистоннинг тарихидаги нюасларни  эсга олганда бу жараён анча оғир.

Бир оз баланпарвоз эшитилса ҳам бу томондан президент Атамбаевнинг вазифаси қийин — у президентнинг тинч кетишини ва кейингиси адолатли сайлов билан келишини халқнинг хотирасида қоладиган бўлиши керак.

Сайлов натижасини «ёзиб қўйиш» бўлмайди, бироқ овозларни сотиб олса бўлади

Сайловнинг натижаси ўзгартирилиши мумкин эканлигини айтган айрим сиёсатчиларнинг аччиқ сўзларига қарамасдан, Қирғизистонда энди Асқар Ақаевнинг ёки Қурманбек Бакиевнинг замонидагидай қилиб сайлов натижаларини «қўл билан чизиб» қўйиш ҳақиқатдан ҳам бўлмайди. Нима учун бўлмаслгини техник томондан майдалаб тушунтириб ўтирмайин, бироқ агар ҳақиқатдан овозларни ўзгартиришлар бўлганда 2015-йили парламент сайловига иштирок этган партиялар уни айтиб чиқар эди.

Бу ҳам хавфли нарса — овозларни сотиб олиш. Овоз сотиш бизнинг менталитетни бузиб, ёлғончи схемаларни амалга ошишига имкон яратиб, сайловда жиноий гуруҳларнинг аралашувини кучайтириб, бизни қабила давридаги ақл-идрокни бузилган турига қайтармоқда.

Агар овоз сотишга қарши чора кўрилмаса, 2017-йили бир овознинг баҳоси Қирғизистон тарихидаги рекорд «нархга» етади-ку деб қўрқаман. Иймон йилида энг иймонсиз нарса шу бўлиши мумкин.

Парламент тарқамайди

Янги парламент сайловини ўтказишга ҳеч кимнинг пули йўқ деган сабабдан ташқари, бошқа сабаблар ҳам бор. ЖКдаги деярли барча фракциялардан президентликка номзодлар чиқадиганга ўхшайди. Уларнинг барчаси президентлик лавозими учун курашдан кейин бир жойга қайтиб келиши керак.

Парламент ҳозир — президентни сайлаш бўйича сўзлашувлар олиб борадиган, сайлов жараёнигига таъсир этишнинг ҳақиқий воситаларини қўллайдиган, сайловчиларнинг кўзига кўриниб қолса бўладиган асосий майдонча.

Парламентнинг тарқатиб юборилиши лавозими бўлмаган ёки Жогорку Кенешдан ташқаридаги кучларга, шунингдек барқарорликнинг бузилишига қарши бўлмаган шахсларга керак.

Дастурларнинг кураши

Бу сиёсий мавсум — ўз касбини, ўлкадаги ўзгачаликларни яхши билган маҳаллий медиа-мутахассислар, маслаҳатчилар, продакшн-студиялар ва пиар-компаниялар учун катта синов.

Кўплаган номзодлар умрида биринчи марта бошқа ўлкалардан сиёсий технологларни чиқаришдан бош тортаётган бўлиши керак. Номзодларнинг дастурларига яраша пиар-жамоаларга ҳам баҳо берилиб, кейин уларни шунга яраша амалга оширишади.

Аввалгидай асосий сайловчи қишлоқда ўтиради, бироқ у ҳам қуруқ ваъдалардан  безиди. Шуни ҳисобга олганда, бу йил дастурлар уялтирмайдиган даражада бўлишига умид қиламан.

 

Қирғизистоннинг кенгайтирилган сиёсий доираси

Президентнинг меросхўр тайёрламаётганини айтган билдирувига қарамай, буни барча кутмоқда. Бу биринчи навбатда ҳукуматдаги гуруҳларнинг қизиқишини ортириб, уларнинг мухолифатини сустлаштирди. Ҳаммаси бир-биридан «меросхўр шу бўлмасин» деб гумон қилаётган вақт. Бу чораларга кетган куч ундан кўра сайловда ғолиб чиқиш учун бирлашишда самаралироқ бўлар эди.

2017-йил — ҳал қилувчи йил. Яхши томони бу йил 2023 ёки 2029-йиллардан кейинги президентлик сайловининг сояси кўрина бошлади.

Мен келажакни биринчи марта шундай йўлда: қирғизнинг ҳовлиқма инқилобчи баҳорини кутмасдан кўряпман.

Асосий сурат: «АКИпресс»

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ