Q&A: Президентга нисбатан айтилган танқидий фикрлар учун жазога тортиш мумкинми?

854

Махсус хизматлар президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилган «Фейсбук»нинг 45 фойдаланувчисини топишди. «Медиа Полис Институти» президентга нисбатан айтилган салбий маънодаги изоҳлар учун жазолашга тортилиш-тортилмаслигини тушунтириб беради.

ЭСГА СОЛСАК: Тушунтириш карточкалари президентни дастакловчи социал-демократлар фракциясининг депутати Ирина Карамушкина ижтимоий тармоқларда президентга нисбатан айтилган танқидий фикрларни назорат қилишни талаб қилган вақтда, 2016-йилнинг ноябрида тайёрланган.

1Нима бўлди?

2016 йилнинг 18 октябрида парламент мудофаа ва хавфсизлик бўйича комитетининг йиғинида КСДП фракциясининг депутати Ирина Карамушкина МХДҚ раисининг ўринбосари Рустам Мамасадиковдан президентнинг шаънига интернет орқали очиқ фикр ёзган одамларга нисбатан кўрилган чоралар тўғрисида сўраган.

Мамасадиков «президент, байроқ ва мадҳия — давлат рамзлари, уларни ҳақоратлаш қонун доирасида жазоланиши керак, шу сабабли МХДҚ президентга нисбатан айтилган салбий фикрларни кузатиб, уларни бош прокуратурага жўнатиб туради» деб билдирган.

2Давлат рамзларини бузган ёки масхаралаган одамлар нима бўлади?

Қонунда «давлат рамзларини масхаралаш» жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат қатори қаралган. Ожеговнинг тушунтириш луғати масхаралашни «шаънига боғ тушириш, жиддий таҳқирлаш, юзсизлик» деб тушунтиради.

3Қирғизистонда давлат рамзлари деганда нималар тушинилади?

Амалдаги Конституциянинг 11-моддаси давлат рамзи Қирғизистон Республикасининг байроғи, герби, мадҳияси деб ҳисоблайди. Қирғизистон фуқаролари ва ўлканинг меҳмонлари давлат рамзларини ҳурмат қилиши керак.

4Унда президентни таҳқирлаш — давлат рамзларини таҳқирлаш эмас эканда?

Ҳа, бу давлат рамзларини таҳқирлаш эмас. Қирғизистон президенти давлат раҳбари қатори — элнинг бирдамлигини ва давлат рамзи ва Конституциянинг кафолати, бироқ у ҳеч қачон давлат рамзи бўла олмайди.

5Яхши, президент — давлат рамзи эмас. Бироқ махсус хизматларнинг ваколатига президент номига айтилган танқидий фикрларни назорат қилиши кирмайдими?

Кирмайди. Балки МХДҚнинг бундай иш вазифалари ёзилган ички ёпиқ ҳужжатлари бўлса бўлгандир, бироқ унда Конституция бўйича бундай ваколатлар мақсадга мувофиқми ва қонунийми деган савол туғилади. Интернетни кузатиш жамоатчиликнинг ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ўлканинг конституциявий тузилишига, мустақиллигига ва ҳудудий яхлитлигига  таҳдидни топиб, олдини олиш ва тўхтатиш мақсади билангина асосланиши мумкин.

6Президент номига салбий фикр айтиш бўйича маълум бир чекловлар борми?

Ҳар бир фуқаронинг жумладан президентнинг ҳам номусини ҳимоя қилиш ҳеч қандай ортиқчиликларсиз умумий тартибда фуқаровий судда қаралиши керак. Бироқ қирғиз қонунлари президентнинг ва бош прокурорнинг номусини ҳимоя қилишга ҳуқуқ берган.

Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро ташкилотлар Қирғизистонга бу меъёрни қонунлардан олиб ташлашни кўпдан бери маслаҳат беришмоқда, сабаби бош прокурор президентнинг шахсий адвокати ролини бажариши демократик андозаларга тўғри келмайди. Бироқ Қирғизистон бундай маслаҳатларга амал қилмаяпти.

7Президентнинг ор-номусини «ўзгача» ҳимоя қилишга эга бўлиши логик томондан тўғрида.

Ҳар бир шахс ҳимояга ҳақли. Бироқ фуқаро мустақил нимани қоралаш, нимани қораламас кераклигини ҳал қила олади.

8Бироқ бу қоида ўз кучида бўлганлиги сабабли уни бажариш керакми?

Афсуски, бажариш керак. Қирғизистонда турли йилларда бош прокурорлар ўша вақтдаги президентларнинг шаънини ҳимоя қилиб журналистларга қарши даъво аризалари ёзиш нияти бор эканлигини билдиришган. 2015-йили прецедент юзага келиб, унда судлар бош прокурорнинг журналист Дайирбек Орунбековга қарши Атамбаевни ҳимоя қилган даъвосини қаноатлантирган. Журналистга президентга икки миллион сом тўлаб бериш мажбурияти юкланган.