Қирғизистонликларга биометрик маълумот топшириш учун яна икки кун берилди

904

Давлат рўйҳатга олиш хизмати референдумда ва маҳаллий кенгашларни сайлашда овоз бериш учун биометрик маълумот топширишнинг сўнги куни 26 ноябрь эканлигини хабар қилди. Биометрик маълумотларни эрталабки соат 9дан кечки соат 6гача топшириш мумкин.

Қирғизистон Республикаси ҳукумати қошидаги давлат рўйҳатга олиш хизматининг раиси Тайирбек Сарпашев сайловчилар рўйҳатига кириш учун биометрик маълумот топширадиган охирги кун 26 ноябрь бўлишини билдирди.

«Агар кимдир сайловчиларнинг рўйҳатига кирмаган бўлса, бироқ овоз беришда иштирок этгиси келса, у 25- ёки 26-ноябрда биометрик маълумотларини топшириши керак. 26-ноябрь шанба кунига тўғри келади, бироқ иш куни бўлмаганига қарамасдан, ДРХнинг биометрик маълумот тўплаш бўйича операторлори 18:00гача ишлайди», — деди Сарпашев.

ДРХи матбуот хизматининг етакчи мутахассиси Дамира Азимбаеванинг сўзларига кўра, ДРХ шанба куни биометрик маълумот тўплашининг сабаби - «сайловчилар фаоллашди». Шунингдек, биометрик маълумотлар тўплашнинг қўшимча пунктлари очилди.

«Бу фуқароларга боғлиқ, бизнинг фуқаролар сўнги кунлари фаоллашишди. Ахолининг биометрия топширгиси келмоқда. Аҳолига хизмат қилиш марказларида одам кўп, аҳоли ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, маълумотларни қаерга топшириш кераклигини изламоқда. Фуқароларнинг хоҳишини инобатга олиб, биз биометрия тўплаш пунктларини кўпайтирмоқдамиз», — деди у Kloop.kgга.

Бишкек шаҳри бўйича биометрик маълумот тўплаш пунктларининг манзиллари:

Ленин райони:

  1. Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази — 1, Тинчлик проспекти 95;
  2. Жусуп Баласагин номидаги Қирғизистон миллий университети, 6-корпус, Фрунзе кўчаси, Турусбеков кўчаси билан кесишади.

Октябрь райони:

  1. Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази — 2, Ч.Валиханов кўчаси 2;
  2. Октябрь райони маъмуриятининг биноси, Байтик Баатир кўчаси 17, Медеров кўчаси билан кесишади;
  3. И.К. Ахунбаев номидаги Қирғизистон давлат тиббиёт академияси, Ахунбаев кўчаси, Байтик Баатир кўчаси билан кесишади;
  4. К. Карасаев номидаги Бишкек гуманитар университетининг Жукеев-Пудовкин кўчасидаги ётоқхонаси;
  5. № 88-ўрта мактаб биносида, Куйручук кўчаси, Кўк-Жар;
  6. №99-касб-ҳунар лицейининг биносида, Горький кўчаси 18.

Свердлов райони:

  1. Свердлов район маъмурияти биноси, Чуй проспекти 28 (Шарқ-5);
  2. № 51-ўрта мактаб, Буденный кўчаси 134;
  3. № 32-ўрта мактаб, Душанбинская кўчаси Дубосековская кўчаси билан кесишади 39-А.

Биринчи май райони:

  1. И. Разаков номидаги Қирғизистон давлат техника университети, Манас проспекти Ахунбаев кўчаси билан кесишади.

Агар биометрик маълумот топширмасангиз референдумда овоз бера олмайсиз.

Биометрик маълумот топширишда қаерда рўйхатда турганингизнинг аҳамияти йўқ, ўзингиз билан ички паспортни олишингиз кифоя  .

Муаллиф: Анна Капушенко

Сурат: АКИpress