ФВВ: Қутқарувчилар гуруҳи йўқолган альпинистларни қидиришни тўхтатди

170

Йўқолган альпинистларни қидирув ишларидан натижа чиқмади — қидирув ишлари 8 августда йўқолган мураккаб об-ҳаво қутқарувчиларнинг ҳаётига хавфли бўлгани сабаб тўхтатилган. Бу ҳақда 11 августда ФВВнинг матбуот хизмати билдирди.

Муассасанинг маълумотига кўра, қидирувга 21 қутқарувчилардан иборат уч қидирув-қутқарув гуруҳи жалб қилинган шунингдек, қидирув ишларига қутқарув гуруҳини етказиш, альпинистлар юрган ҳудудни фото-видеога олиш учун вертолёт берилган.

Қутқарувчилар организмини иқлим шароитига кўниктириш учун қидирув гуруҳи икки кун 4 100 метр баландликдаги «Туштук Энилчек» база лагерига вақтинча жойлашиб, кейин қутқарув ишларини давом эттириш мақсадида 6 000 метрдан ортиқ баландликка чиққан.

Вазирликнинг маълумотига кўра, қидирув ишларига Қирғизистоннинг альпинизм бўйича спорт устаси Дмитрий Греков ҳам қатнашган.

Йўқолган алпинистларнинг бирини GPS-трекердаги координатининг ёрдами билан улар қулаган жар аниқланган. Қидирув гуруҳи қоя бўйлаб бир километр пастлаб учиб излаган. Бироқ натижа бўлмаган.

«Чўққидаги об-ҳавонинг мураккаб шароитлари, тез-тез такрорланган қор кўчкилари ФВВ қутқарувчиларининг ҳаётига хавфли эканини ҳисобга олиб, 2023 йилнинг 8 августидан бошлаб қутқарувчилар база лагерига, кейин доимий ўрнига қайтарилган», — деб билдиришди ФВВдан.

Альпинистларнинг йўқолиши

Тўрт кишидан иборат альпинистлар гуруҳи 19 июлда алоқага чиқмаган. Шу вақтда улар Ғалаба чўққисидан паст томон тушиб келаётган бўлган. Йўқолганларнинг учтаси россияликлар, тўртинчиси Литва фуқароси.

24 июлда спутник телефони орқали алпинистларга ёрдам бериш учун координатлар келиб тушган. Кейинги бир неча кун давомида «Аксай-Трэвел» компанияси ижарага олинган вертолётлар билан қидирув операциясини олиб борган, аммо натижа бўлмаган.

27 июлда Россиянинг ФВВ тезкор қидирув ишларини олиб боришга ёрдамлашишни сўраб Қирғизистоннинг ФВВга расмий билдирув юборган.

Муаллиф: Медина Шамшидинова