Қирғизистонда казино фаолиятига рухсат берилгандан бери биринчи марта казино очишга лицензия топширилди. Бу ҳақда 2 майда Давлат молия назорат департаменти билдирди.
Маълумотга кўра, лицензияни «Гранд Казино» ёпиқ акционерлик жамияти олган. Мазкур казинонинг фаолиятига рухсат бериш билан давлат бюджетига 84 млн сом тушган.
Юстиция вазирлигининг маълумоти бўйича, мазкур ЁҲЖ 2022 йили 14 ноябрда Бишкек шаҳридаги 12-кичик туманда хусусий деб рўйхатга олинган.
Унинг асосий фаолияти — бошқа яшаган жойларда хизмат кўрсатиш бўлиб саналади. Компаниянинг етакчиси ва асосчиси Адилет Абдиманапов исмли фуқаро.
Қиморхоналарни очиш
Президент Садир Жапаров 2022 йилнинг 30 июнида Қирғизистонда казино фаолиятига рухсат берган қонунни имзолаган. Бунгача парламентда қонунни қабул қилиш можаро билан ўтиб, ўлканинг бир қанча шаҳарларида қиморхона очишга қарши митинглар ўтган.
Ҳукумат имзолаган қонуннинг мақсади «инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш билан давлат бюджетига қўшимча ресурсларни олиб келиш» бўлиб саналишини айтган.
Жапаров 2022 йили июнь ойида «Кабар» миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида казинолардан тушган пулга халқнинг яшаш шароитини яхшилаб, давлат хизматчиларининг маошини «юқори даражага кўтармиз» деб билдирган.
Иқтисод ва савдо вазирлигини 24 мартда кўнгилочар марказларнинг турларига солинувчи солиқ миқдорини камайтиришни таклиф қилган.
Қабул қилинган қонунга кўра, Қирғизистон фуқаролари қиморхоналарнинг мижози бўлолмайди. Қонунга қарши томонлар бунга ишонмай, сабаби улар ҳукумат мазкур талаб бажарилишини таъминлай олмайди, деб ҳисоблашади.
Муаллиф: Нурислам Абдисатаров