МХДҚ: Қозоғистондан олиб кирилмоқчи бўлган ҳужжатсиз 84 килограмм олтин ушлаб қолинди  

144

Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидаги «Ак-Жол» товарларни чегарада рўйхатга олиш пунктида қиймати 300 миллион сомдан ортиқ 84 килограммга яқин олтин олиб қўйилди. Бу ҳақда 19 апрелда «Клооп»га МХДҚдан билдиришди.

Маълумотга кўра, 17 апрелда олтин ҳеч қандай тегишли  ҳужжатларсиз Чуй вилоятидаги йирик олтин қазиб олувчи компаниялардан бирига «JAC» русумли автомашинада олиб кетилаётган эди.

Муассасадан олтинни мамлакатга олиб кириш учун ЕОИИга аъзо давлатлардан товарларни олиб киришга ҳамда Қирғизистоннинг солиқ органларида рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатлар йўқлигини билдиришди.

«Ҳозирда Молия вазирлигига қарашли солиқ хизматининг мутахассислари жалб этилган бўлиб, давлат бюджетига етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади маълумотда.

МХДҚдан автомашинанинг қайси йирик компанияга кетаётгани бўйича маълумот олишнинг имкони бўлмади.

Геология ва ер ресурслари департаменти директори, экология вазирининг ўринбосари Алмаз Туманов 2022 йили тоғ-кон саноатидан бюджетга 39 миллиард сомдан ортиқ даромад тушганини билдирган.