«Дубинка билан зўрлайман». Тўқтағулда қўлга олинган гумондор милиция томонидан қийноққа солинганидан шикоят қилди

143

Жалолобод вилоятининг Тўқтағул туманида мол ўғирлигида гумонланиб қўлга олинган 20 ёшли йигит милиция ходимлари томонидан қийноққа учраганини билдирди. Милициядан «Клооп»га бу маълумотни инкор қилишди.

Гумондорни «қийноққа олингани» ҳақида 4 апрелда Қийноқларни олдини олиш бўйича миллий марказ маълум қилди.

Гумондорнинг танасидаги кўкарган доғлар. Сурат: Қийноқларни олдини олиш миллий маркази

Маълумотга кўра, 3 апрелда миллий марказга Талас вилоят ИИБнинг вақтинча сақлаш жойидан маълумот тушган. Унда 2 апрель куни ушланган Талас шаҳрининг 20 ёшли турғуни Тўқтағул туманидаги Озгоруш қишлоқ милиция бўлимининг ходимлари ва участка милиционери томонидан қийноқ ва зўрлик кўрсатилгани ҳақида шикоят қилган.

Қийноқларни олдини олиш бўйича миллий марказнинг ходимлари гумондорнинг бўйнида, кўкрагида ва қўлларида кўкарган ва шилинган жойлар борлигини аниқлашган.

Ариза эгаси милиция ходимлари уни тирсаклари ва қўллари билан кўкрагига урганини, бўғишганини шу сабаб бир неча марта ҳушидан кетганини айтиб берган. Бундан ташқари, уни «дубинка билан зўрлаймиз» деб «қўрқитишганини» билдирган.

Гумонланувчининг ўзи Тўқтағул туманидаги мол бозорда ўғирланган деб айтилган молни сотаётганда қўлга олинган. У ҳозир Талас вилоят ИИБнинг вақтинча сақлаш жойида ушлаб турилибди.

Текширув натижасида унга тиббий ёрдам кўрсатиш ва қийноқ факти бўйича Истанбул протоколини тўлдириш учун тез ёрдам чақирилган. Шунингдек, ундан тегишли аризалар олиниб, акт тузилган.

5 апрелда Жалолобод  вилоят ИИБи «Клооп»га мазкур фуқарога нисбатан қийноқ кўрсатилган деган маълумотни инкор қилди.

Милициянинг билдирувига кўра, гумондор Тўқтағул туман ИИБнинг Озгоруш қишлоқ милиция бўлимининг биносида 1,5 соатга яқин ушланиб, Талас шаҳар ИИБнинг ходимларига ўтказиб берилган. Ўша вақтда олинган суратларда гумондорнинг бўйнида доғлар борлиги кузатилган.

Сурат: Жалолобод вилоят ИИБи

«Қўлга олинган вақтда бу фуқаронинг бўйнида доғлари борлиги сезилган. Шунингдек, қўлга олиш вақтида воқеага гувоҳ бўлган маҳаллий турғунлар милиция билан бирга юришган ва қийноқлар бўлмаганини тасдиқлашади. Қийноқларни олдини олиш бўйича миллий марказнинг Озгоруш қишлоқ милиция бўлимининг ходимлари томонидан қийноққа учраган деган маълумотини рад этамиз, сабаби бундай факт бўлмаган», — деб билдиришди милициядан.