Туркияга ёрдам учун махсус ҳисобга 44,7 млн сом тушди, унинг учдан биридан кўпини муфтият тўплади

146

Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси Туркиядаги зилзиладан жабрланганларга ёрдам бериш учун 16,4 млн сом тўплади. Бу ҳақда муфтиятнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотда тўпланган маблағ умумий депозит ҳисобига ўтказилгани таъкидланади. Мазкур ҳисобга умумий, молия вазирлигининг маълумотига кўра, 17-февралнинг эрталабки соат  10:00га кўра 44,7 млн сом ҳамда яна 14 400 рубль келиб тушган.

Муфтиятдан умумий депозит ҳисобга пул тўпланаётгани ҳақида маълумот етказиш ишлари олиб борилаётганини, у билан бирга ёрдам кўрсатиш, хайрия қилиш ҳақида баёнлар айтилаётганини билдиришди. Бундан ташқари, мамлакатдаги ҳар бир масжидда қишки кийим-кечак, кўрпа-тўшак каби ёрдамлар қабул қилинмоқда. 

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kloop | Новости Кыргызстана (@kloopnews)

Муфтиятдан қардош турк халқига маънавий ёрдам қатори масжид-мадрасаларда 46 260 минг марта қуръон ўқилиб, 4 444 марта дуо қилинганини ҳам таъкидлашди. 

16-февралда дин бошқармасининг директори Тойгонбай Абдикаров, муфтийнинг ўринбосари Самидин қори Атабаев ҳамда Бишкек шаҳрининг қозиси Шакир ҳожи Маматов Туркиянинг Қирғизистондаги элчилигига бориб, зилзилада қурбон бўлганларга бағишлаб қуръон ўқишди. 

Маблағ тўплаш билан инсонпарварлик ёрдамидан ташқари Қирғизистон Туркияга ФҲВнинг 150 қутқарувчисини жўнатган, улар вайроналар остидан вафот этганларнинг жасадини ҳамда тирик қолганларни топиб чиқаришга ёрдам беришмоқда. 

6-февралда Туркиянинг Сурия билан чегарасида кучи 7 баллдан ортган қаттиқ икки ер зилзила бўлган. Зилзила Туркиянинг жануб-шарқида, Сурия билан чегарадош ҳудудидаги Газиантеп шаҳридан 26 километр оралиғидаги ерда бўлган. 

Турк ҳукуматининг охирги маълумотига кўра, қурбонларнинг сони 36 187 кишига етиб, жабрланганларнинг сони 108 мингдан ошди. Сурияга ҳам етган зилзилада ҳукуматнинг ва БМТнинг ҳисоби бўйича 5,8 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.