МХДҚ: Қўшни Қозоғистонга шакарни ноқонуний олиб ўтиш ҳаракатига тўсиқ қўйилди

303

Қирғизистондан қўшни Қозоғистонга шакарни ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда 13 июль куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматидан хабар берди.

Сурат: МХДҚ матбуот хизмати.

Махсус хизмат маълумотларига кўра, чегарачилар қўшни давлатга ўтмоқчи бўлган «Мерседес-Бенц»  русумли автомашинани тўхтатган. Текширув давомида автомашинадан олти тоннага яқин шакар аниқланган. Қўшимча ҳужжатларда шакар кўрсатилмаган.

31 май куни Вазирлар Маҳкамаси шакар ва шакар қамиш хом-ашёни  Қирғизистондан сиртга экспорт қилишни ярим йилга таъқиқлаган. Вазирлар маҳкамасидан  бу қарор мамлакатдан шакарни оммавий тарзда олиб чиқиб кетишни тўхтатиш, мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва бозор нархини сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинганини тушунтирган.

Қирғизистонда озиқ-овқат нархи Украинадаги уруш, Россияга қўйилган халқаро санкциялар ва доллар курсининг ўсиши сабабли оша бошлаган.

Аввало, халқ истеъмоли товарлари тақчиллигига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирлар кўрилди. Савдо шjхобчалари шакарни бир киши учун атиги бир килограммдан тартибга солинадиган нархда сотишга мажбур. Ундан юқорида эса, тижорат баҳосида сотиш мумкин.

1-апрелдан бошлаб мамлакатга импорт қилинадиган шакар ва ўсимлик ёғига қўшимча нархига нол солиқ ставкаси киритилган. Бундай қарор йил сўнгигача қабул қилинган.