Бишкекда №58 мактабнинг 8-синфида ўқиган бола 3-синфдаги ўқувчи қизни калтаклашда гумонланмоқда. Жабрланувчини онасининг айтишича, қиз ҳозирда №3 болалар касалхонасида оғир аҳволда ётибди.
Жабрланувчининг онаси 27-апрелда катта синфдаги ўқувчи бола қизини калтаклаб, у ҳушини йўқотгандан кейин кўчада ташлаб кетганини айтиб берган. Қиз икки соатга чқин ёмғир билан дўлнинг остида ётиб қолган.
«У бўлажак жиноятчи ва жамият учун хавфли. У менинг қизимни қандай қилиб, нима қилишни олдиндан режалаштирган. Кейин изини яшириб, қизим олган жароҳатларидан “ўлиб қолди” деб ўйлаб шошилмай уйига дам олгани кетган. У сўроқда шундай деб айтиб берган. У барини тан олди, аммо ҳеч ким ҳеч қандай чора кўрмаяпти», — деган жабрланувчининг онаси.
Ленин туман ИИБнинг матбуот хизмати «Клооп»га ўша куни милицияга 10 ёшдаги қиз мактабга боргандан кейин уйига қайтиб келмай, йўқолгани ҳақида маълумот тушганини билдирди.
Ҳуқуқ тартибот ходимлари қизни мактабнинг ортидан танасида жароҳатлари билан топишган. Ўқувчи қиз №3 болалар касалхонасига етказилган.
Мазкур факт бўйича «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалди. Милиция “П.А.” номли 8-синфнинг ўқувчисини сўроқ қилди. Дастлабки маълумотлар бўйича гумонланувчи жабрланувчи қиз унинг оиласи билан таниш бўлган, аммо унинг ҳаракатлари сабаби ҳозирча аниқ эмас.
«Мазкур жиноят иши Бишкек шаҳар ИИБнинг ва Ленинг туман ИИБнинг раҳбарлигининг шахсий назоратида», — деб таъкидлашди милициядан.