22 мартда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Россия элчилиги олдига акцияга чиққан ҳуқуқ ҳимоячиси Ондуруш Токтонасуровга нисбатан «Майда безорилик» моддаси билан қўзғалган жиноий ишни қисқартирди.
Милиция ходимларининг протоколида Токтонасиров жамоат тартибини бузиб, милиция ходимларига қаршилик қилган деб ёзилган. Бироқ мажлисда милиция ходими адвокатнинг саволига жавоб бераётиб Токтонасиров сўкинмаганини, турғунларга тўсқинлик қилмаганини таъкидлади.
Ҳуқуқ ҳимоячиси ўзи ҳам тергов айбларини инкор қилиб, тартиб соқчилари элчилик олдида митинг ўтказиб бўлмаслигини тушунтирмай, милиция бўлимига олиб кетганини айтди.
«Ходимларнинг бири ўзини жуда одобсиз, агрессив тутди. «Токтонасиров сен нимага бу ерга келдинг? Қарор чиққанини билмайсанми? Мен сени олиб кетаман» деди. Мен унга қаршилик қилмадим, шунчаки фикримни айтдим», — деди Токтонасиров.
Гувоҳларни эшитиб, видео далилларни кўриб чиққандан кейин прокурор «Майда безорилик» моддаси билан Токтонасировга қўзғалган ишни «иложсиз қисқартиришни» сўради.
Суд Токтонасировнинг ҳаракатида жиноят аломатлари йўқлигини айтиб, унинг ишини қисқартирди.
Россия элчилиги олдига митингга чиққан ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири Азиза Абдирасуловага «Майда безорилик» моддаси билан қўзғалган жиноий иш бўйича суд мажлиси бугун 22 мартда соат 13:00да кўрилади.
18 мартда Биринчи май туман суди ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова ишини кўриб чиққан. Унда суд Ошурахунова ҳаракатида жиноят аломатлари йўқлигини таъкидлаб, жиноий ишни қисқартирган.
Ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан «Ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик» моддаси билан ҳам жиноий иш қўзғалган, у 25 мартда кўрилади.
2022 йилнинг 17 мартида милиция ходимлари ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова, Ондуруш Токтонасиров ва Динара Ошурахуноваларни Бишкекдаги Россия элчилиги олдига митингга чиққани учун ушлаб кетган. Улар Украинадаги урушга қарши ва Биринчи май туман судининг митинг ўтказишга чеклов киритганига норози эканликларини билдиришган.
Митинг вақтида Абдирасулова нима сабабдан тақиқланишига қарамай, митингга чиққанини тушунтириб, 2002 йили Ахси воқеасида митинг ўтказиш тақиқланганини эслатилди.
14 мартда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Россия элчилиги биноси олдида, Ала-Тоо майдони ва Оқ уй яқинида ва президент маъмурияти биноси олдида тинчлик митингларини ўтказишга чеклов киритган. Чеклов 11 мартдан 11 апрелгача кучида бўлади.
Туман судидан чеклов нима асосида киритилганини айтишмаган, фақатгина фуқаролар Исанов кўчасидаги Горкий боғида тинчлик митингини ўтказса бўлишини айтишган.