Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати 13 ёшдаги қизни «жинсий характердаги ҳаракатларга мажбурлаш»да гумонланган яна бир милиция ходими қўлга олинганини маълум қилди.
39 ёшдаги гумондор пойтахтдаги Ленин ТИИБнинг нозири экани айтилди. Матбуот хизматидан гумондор шаҳар милициясининг вақтинча сақлаш жойига киритилганини таъкидлашди. Ҳозирда тергов амаллари давом этмоқда.
Бунгача 3 мартда ҳуқуқ органлари томонидан шу жиноий ишга боғлиқ Свердлов ТИИБнинг ҳудудий нозирини қўлга олиб, вақтинча сақлаш жойига киритган.
Шу йилнинг 21 февралида Биринчи май ТИИБи вояга етмаган қизни «зўрлашда» гумон қилию 19 ёшдаги кишини қўлга олиб, икки ойга қамоққа олган эди. Кейин ўсмир қизнинг ота-онаси Адил Акжол ўғлининг Youtube-каналига интервью бериб, қизини «уч милиция ходими ҳам жинсий алоқага мажбурлаб, ярим йилдан бери зўравонлик қилган» деб айтишган.
Улар ОАВлари орқали президент Садир Жапаровга ва бош прокурор Курманкул Зулушевга мурожаат қилиб, жиноятга алоқадор бўлган яна уч милиция ходимига қонуний чора кўришни сўраган. Бу маълумотни Бишкек ШИИББнинг ички текширув хизмати текшира бошлаган.
22 февралда тергов вақтида йиғилган барча материаллар Свердлов туман прокуратурасига ўтказилиб, «Жинсий алоқага мажбурлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғалган.