Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12 хусусий тиббиёт ўқув юртининг №6 формасини қайтариб олади. Бу ҳақда 25 февралда маҳкаманинг матбуот хизматидан билдиришди.
Бунгача Таълим вазирлиги «Клооп»га №6 форма — бу таълим бериш бўйича фаолиятни лицензиялашда зарур бўлган ҳужжат эканини тушунтирган. Бу форма Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилади. У ўқув юртнинг клиник базаси ва тиббиёт йўналишдаги жиҳозлари борлигини билдиради.
«Озодлик»нинг қирғиз хизмати ўқув масканнинг №6 формасини қайтариб олиш лицензиядан маҳрум бўлади деганни билдиришини ёзади. Таълим вазирлиги ҳозирча бу мавзуга изоҳ бермади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида 12та ўқув юртнинг №6 формасини қайтариб олинишини вазир Алимкадир Бейшеналиев топширгани айтилмоқда. У маҳкаманинг эксперт комиссияси ўқув муассасалари тегишли стандартларга жавоб бермаслигини аниқлаганидан кейин ушбу топшириқни берган:
№6 формасидан қуйидаги ўқув юртлари маҳрум бўлади:
1. АДАМ Университети (БФEА);
2. «Қирғизистон халқаро университети» УНПК;
3. «Авиценна» Халқаро тиббиёт институти;
4. Халқаро тиббиёт университети;
5. «Роэл Метрополитен Университет»;
6. ЖЧК «АВС» Академия;
7. Халқаро фан ва тиббиёт университети;
8. Фан ва бизнес халқаро университети
9. «Бишкек халқаро тиббиёт институти» муассасаси;
10. Илмий-тадқиқот тиббиёт-ижтимоий институти;
11. Қирғиз тиббиёт стоматология институти;
12. Ўш Халқаро тиббиёт университети
Бунгача Бейшеналиев 17 хусусий тиббиёт ўқув юртни ёпилишини айтган. Унинг таъкидлашича, ҳозирда бундай тиббиёт ўқув юртларида билим бериш «бизнесга айланиб қолган», оқибатда таълим сифати «ночорлаган».
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 25 февралда қолган 5 хусусий тиббий олийгоҳда маҳкаманинг комиссияси уларнинг клиник базалари фаолиятини текширишини билдиришди. Текширув 2022 йилнинг 15 мартигача олиб борилади.
«Шу билан бирга, республикадаги тиббиёт коллежларига ҳам текширувларни ўтказиш режа қилинаётганини таъкидлаб ўтишим зарур», — деган Бейшеналиев.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида вазирлар маҳкамаси «тиббиёт кадрларни тайёрлаш сифатини кўтариш мақсадида» олий таълим дастури бўйича лицензия беришни вақтинча тўхтатган. Мораторий 2023 йилнинг 1 январигача ўз кучида бўлади.