Садир Жапаров президентнинг ва Жогорку Кенешнинг иш бошқармасини бирлаштирди. Бу ҳақда 1-декабрда президент маъмуриятининг матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотда Жапаров «Қирғизистон Республикасининг давлат ҳукумат идораларининг ишини моддий-техник ҳамда молиявий таъминлашни ривожлантириш ҳақида» фармонга қўл қўйгани таъкидланади.
«Фармон ҳукумат идораларининг ишини моддий-техник ва молиявий таъминот тизимини мукаммаллаштириш ҳамда ривожлантириш мақсадида эълон қилинди», — дейилади матбуот хизматининг маълуомтида.
Фармонга кўра, энди Президентнигина бошқармаси бўлади. Бу идора президентнинг, Жогорку Кенешнинг, Минстрлар кабинетининг, президенттин администрациясининг ҳамда Жогорку Кенеш аппаратининг фаолиятини моддий-техник ҳамда молиявий таъминотини амалга оширади.