Токиода бўлаётган Олимпиада ўйинларига қатнашган спортчиларнинг бир қисмини «Манас» халқаро аэропортида уларнинг яқинлари, мухлислари ва маҳаллий ҳукумат вакиллари кутиб олишди.
Спортчиларни кутиб олишга президент маъмуриятининг етакчиси Суйунбек Касмамбетов, Министрлар кабинети раисининг ўринбосари Жилдиз Бакашова ва Mаданият, спорт, ахборот ва ёшлар сиёсати вазири Кайрат Иманалиев келди.
Спортчиларнинг биринчи қаторида эркин ва грек-рим куриши бўйича кумуш медал соҳиби бўлган Тинибекова, Акжол Махмудов ва бронза медалига эришган Мээрим Жуманазарова бўлди. Улар билан бирга полвонлар Жоламан Шаршенбеков, Айпери Медетбек қизи, ўқ отувчи Каникей Кубаничбекова, оғир атлетчи Бакдўўлўт Расулбеков ва ғаввос Денис Петрашов ҳам келди. Спортчилар билан бирга уларнинг мураббийлари ҳам ватанга қайтишди.
Олимпиадада муваффақиятга эришган спортчилар Айсулуу Тинибекова, Акжол Махмудов ва Мээрим Жуманазаровага «Манас» халқаро эропортининг етакчиси Бакит Шаршеев қўл соатларини топширди.
Олимпиада ўйинларига борган қирғиз спортчиларига бағишланган байрам тадбири марказий «Ала-Тоо» майдонида давом эттирилади.
Токио олимпиадасига Қирғизистондан 16 спортчи борган. Улар икки кумуш ва бир бронза медали билан қайтишди. Қирғизистон олган медаллари бўйича дунёда 68чи ўринда, Марказий Осиё давлатлари орасидан Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан олдинга чиққан.