Коронавируснинг 199 янги ҳолати қайд этилиб, 146 нафар бемор соғайди

260

Республика штаби 26-апрелда ўлкада коронавируснинг 199 янги ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида беш тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 138 (тўрт ходим);
  • Чуй вилоятида — 29 (бир ходим);
  • Иссиқкўл вилоятида — 11;
  • Ўш шаҳрида — 9;
  • Талас вилоятида — 6;
  • Жалолобод вилоятида — 3;
  • Ўш вилоятида — 2;
  • Норин вилоятида — 1.

Шунингдек ўтган суткада 146 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 106, Чуй вилоятида-27, Иссиқкўл вилоятида тўққиз, Ўш шаҳрида уч ва Норин вилоятида бир киши касалликдан соғайди.

Бундан ташқари COVID-19дан Бишкек шаҳрида ва Норин вилоятида биттадан бемор вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 94 030га етди — уларнинг орасида 4 405 тиббиёт ходими бор. Касалликдан 88 212 бемор соғайиб, 1 584 киши вафот этди.

Бугунги кунда 1 449 бемор шифохоналарда даволанмоқда — уларнинг 62си оғир аҳволда. Бундан ташқари 1 801 киши уй шароитида даволанмоқда.