МСК референдумга мамлакатнинг бошқарув шаклига алоқадор икки тарғибот гуруҳини рўйхатга олди

358

Марказий сайлов комиссияси 21-декабрда мамлакатдаги бошқарув шаклига боғлиқ референдум учун икки тарғибот гуруҳини қайд этди.

Парламент бошқарув шакли қайд гувоҳномасини олди. Уни парламентнинг депутати Дастан Бекешев бошқарди. У бунга қадар референдумдан «элгина ютқазади» деб билдириб, бир неча бор унга қарши чиққан.

Бундан ташқари, бюллетенда таклиф қилинган президентлик ва парламентлик формаларга қарши бўлган тарғибот гуруҳи ҳам қайд қилинди. Уни фуқаровий фаол ва «Реформа» партиясининг сиёсий кенгашининг аъзоси Чинарбек Шабдан ўғли бошқаради.

Бунга қадар МСК агитация қилишга, парламент ёки президентлик бошқаруви дегани нима эканини таҳлил қилиб, халқ орасида тушунтириш ишларини олиб боришга тарғибот гуруҳларининг рўйхатга олинган аъзоларигина ҳақли эканини таъкидлаган.

Икки гуруҳ ўз сайлов фондларини очиб, улар орқали ҳусусий мулк ОАВларда материалларни жойлаштирувнинг ҳақини тўлаши керак.

Референдумга бошқарув формасини танлаш бўйича савол қўйилади:

  • президентлик республика;
  • парламентлик республика;
  • барча вариантларга қарши.

Референдумда ёки президентлик ё парламентлик республика учун, ёки бўлмаса таклиф қилинган икки вариантга ҳам қарши овоз берса бўлади. Агар бюллетень бўш қолдирилса ёки 1дан ортиқ пункт белгиланса, у яроқсиз деб топилади.

Бошқарув формаси бўйича референдум

Навбатдан ташқари президентлик сайлови билан бошқарув формасини танлаш бўйича референдум 2021-йилнинг 10-январида бир кунда ўтади.

Бошқарув формасини аниқлашга йўналган референдум ўтказиш қонунини парламент 10-декабрда, зудлик билан уч ўқишда мақуллаган. Қонун лойиҳасига олтмиш нафар депутат мақул деб овоз берган. Унга фақатгина тўрт қарши овоз берилган — Дастан Бекешев, Наталья Никитенко, Айсулуу Мамашева ҳамда Канибек Иманалиев.

«Жарандик платформа» жамият жамғармаси лойиҳасининг нормаларини ва мазкур қонун лойиҳасининг бир қатор ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, «жиддий қоида бузарликларни» аниқлаган.

«Ўтказилган таҳлил кўрсатганидек, референдумни тайинлаш бўйича илгари сурилган қонун лойиҳаси (уни навбатдан ташқари президентлик сайлови билан бирга ўтказиш), Жогорку Кенеш тарафидан Конституцияни, “ҚРнинг ҳукумати ҳақида” конституция қонунини, ҚРнинг “Меъёрий ҳуқуқий актлари ҳақида”ги қонунларининг ва “ҚРнинг Жогорку Кенешининг регламенти ҳақида” қонунини жиддий бузиш билан кўрилиб ва қабул қилинмоқда», — деб хулосалашди жамиятдан.

Қирғизистонликлар парламент ёки президентлик бошқаруви шаклини танлаб ёки «барига қарши» деган вариантга овоз бериш керак.

Референдум —Жапаровнинг 6-октябрда тарафдорлари тарафидан колониядан чиқарилгандан кейинги ўзини қўллаганларга берган ваъдаларидан бири.

Юристлар ва мустақил кузатувчилар референдумни тайинлашда кўплаган қонун бузарликлар ўрин олганини айтиб чиқишган. Уларнинг фикрига кўра, уни ёлғиз ташаббусчиси олтинчи чақирилишнинг депутати Акилбек Жапаров Конституцияни бузди ва унда бу лойиҳани чиқаришга ҳам ваколат йўқ эди.

Улар президентлик сайлови билан референдумни бир кунда ўтишига мақул эмас. Уларнинг фикрича, қирғизистонликлар номзодларнинг сайлов олдидаги дастури билан танишиб, референдумга қўйилган саволларни ўрганиб чиқишга улгурмайди.

Жапаров эса пулни иқтисод қилиш учун референдум ва президентлик сайловини бир кунда ўтказишни таклиф қилганини билдирган. У норозилик тўлқинларидан кейин ўлка фуқароларини ушбу масала хавотирлантиради деб ҳисоблайди.