Элчибек Жантаевди тайинлаш бўйича буйруққа премьер-министр Садир Жапаров қўл қўйди.
Жантаев бу хизматга тайинлангунча Иссиқкўл вилоят мухтор вакилининг ўринбосари бўлиб ишлаган. У бу лавозимга 2020-йилнинг июлида келган. Олдин амалдор Туп тумани ҳокими бўлиб ишлаган.
Жантаевни янги лавозимга тайинлаш ҳақидаги қарор вилоятнинг собиқ мухтор вакили Балбак Тулўбаев истеъфога кетгандан кейин қабул қилинган.
Тулўбаев ҳозирда Бишкек мэри вазифасини бажармоқда. У ўз функциясини 2021-йилнинг апрелида янги мэр сайлангунча бажаради.