Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 466 кишига етди

534

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16-апрелга келиб, Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг янги 17 ҳолати ҳақида маълум қилди. Жами бўлиб коронавирус юқтирганлар сони 466 нафарга етди. Янги юқтириш ҳолатлари Бишкекда - 5 та, Ўш вилоятида - 1 та, Норин вилоятида - 11 та.

Умумий олганда, энг кўп касаллик юқтирганлар Ўш вилоятида - 131. Жалолобод вилоятида эса 93 нафар кишида юқтириш ҳолати қайд этилган. Иссиқкўл ва Боткен вилоятларида инфекция юқтирганлар олти ва беш нафар кишини ташқил қиладию Талас вилоятида касаллик юқтирганлар йўқ.

Инфекция юқтирганлар орасидан 5 киши вафот этди. Касалхоналарда эса 370 киши даволанмоқда — уларнинг 11 нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимида тўрт бемор қолмоқда.

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 7 537ни ташкил қилди — уларнинг 1556 нафари беморларнинг оила аъзолари.

Жами бўлиб эса 29 777 кишидан таҳлил олинган, 16-апрелга келиб 27 951 кишининг таҳлил натижаси чиқдию Бир сутканинг ичида 985 анализ ўтказилди.