Қирғиз-тожик чегарасида ёшлар номаълум сабаблар билан бир--бирига тош отишган. Чегара хизмати вазият барқарорлигини билдирмоқда. Воқеа сабаблари текширилмоқда.
Қирғизистон давлат чегара хизмати 22-январда Боткен вилоятининг Кўк-Тош қишлоғида Қирғизистон билан Тожикистон чегаралари орасида келишмовчилик бўлиб, у тош отишга айланиб кетганини билдирди.
Чегара хизмати маълумотига кўра, келишмовчилик шу куни бартараф қилиниб, бунинг учун Қирғизистон билан Тожикистон чегара хизматлари учрашув ўтказишган.
Келишмовчилик вақтида икки давлат фуқароларининг уйи ва тўрт автомашина зарар кўрган», — деб билдирди чегара хизмати.
Кўк-Тош қишлоғининг раҳбари Разия Осорова Kloop.kgга воқеа вақтида жабрланганини билдирди.
У қўшни тожик қишлоғидан 30га яқин эркак Кўк-Тош қишлоқ ҳукуматига келиб, уни куч билан маъмуриятдан чегарага олиб кетиб, калтаклашганини айтди.
Ҳозир қишлоқ раҳбари Боткен касалхонасига ётқизилди.
Чегара хизматининг ҳабийлари келишмовчилик бўлган Боткен-Исфана трассасини ва Кўк-Тош қишлоқ кўчаларини кузатишмоқда. Бундан ташқари чегарадаги вазиятни назорат қилиш учун қўшимча кузатувчилар қўйилган.
Томонлар воқеа сабабини текширишга киришди.
Чегаранинг шу қисмида икки ўлканинг фуқаролари орасида доим келишмовчилик бўлади. Кўк-Тош қишлоғида Қирғизистон билан Тожикистон орасидаги охирги келишмовчилик 2015-йилнинг ёзида бўлган. Икки кун чегарадаги Кўк-Тош ва Сомониён қишлоғининг яшовчилари бир-бирига тош отишган. Унда 13 киши жабрланган эди.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова