Сурат: Чуй вилоят милицияси. Гумондорлар.
Бишкекнинг Кўкжар участкасида икки ёшли боланинг ўлимида гумонланиб 23 ёшли онаси ва у билан бирга яшаган 27 ёшли чет эл фуқароси қўлга олинди. Маълумотни «Клооп»га 3 октябрда Чуй вилоят милицияси тасдиқлади.
Туман милициясига болани вафот этгани ҳақида маълумот 28 сентябрда тушган. Воқеа жойига борган ходимлар, танасида кўкарган доғлари бор боланинг жасадини топишган.
«Суд-тиббий экспертиза давомида келтирилган оғир жароҳат сабаб боланинг жигари ёрилиб кетгани аниқланиб, танасида куйган жароҳатлар аниқланган», — дейишди милициядан.
Бу бўйича милиция «Қотиллик» моддаси билан жиноят иш қўзғаб, гумондорлар вақтинча сақлаш жойига киритилди. Тергов давом этмоқда.
Болаларга нисбатан зўравонлик
Қирғизистонда вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик кўп йиллардан бери жиддий муаммо бўлиб келади. Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022 йили ўлкада болаларга нисбатан зўравонлик бўйича 438 жиноий иш қўзғалган.
Шунингдек, ИИВ бошчиси Улан Ниязбеков болаларга зўравонлик кўрсатилган ҳолатлар йилдан-йилга ошаётганини билдирган.
Агар сиз болаларга нисбатан зўравонликка учрасангиз ёки гувоҳи бўлсангиз, унда сиз «Болаларнинг ишонч телефони» марказининг 111 рақамига аноним ва бепул қўнғироқ қилсангиз бўлади.
Марказ республиканинг барча ҳудудларидан қўнғироқларни қабул қилади ва туну кун, дам олишсиз ишлайди. Агар сизга ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларининг ёрдами керак бўлса, мурожаатингиз уларга юборилади.
Муаллиф: Айдана Айбек қизи